1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатнинг нечта эшиги бор?

12:00 / 11.12.2018 16379 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло дейди:

"То қачон улар дарвозалари очилган ҳолдаги (жаннатга) келиб етганларида..." (Зумар, 73).

Илм аҳлининг баъзилари жаннат эшиклари саккизта эканини айтиб, далил сифатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини келтирадилар: "Сизлардан ким таҳорат олса ва таҳоратини мукаммал қилса, таҳоратдан фориғ бўлгач, "ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ", деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради" (Муслим ривояти).

Ҳаким Термизий "Наводирул усул"да жаннат эшиклари ҳақида айтади: "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эшиклари ҳамда раҳмат ва тавба эшиклари борки, Аллоҳ уларни яратганидан бери очиқ туради. Қачон қуёш ғарбдан чиқса, ёпилади ва қиёмат кунигача очилмайди. Бошқа эшиклар эса эзгу амалларга кўра тақсимланган: намоз эшиги, закот эшиги, садақа эшиги, жиҳод эшиги, силаи раҳм эшиги ва умра эшиги. Шунга кўра, жаннат эшиклари ўн биттадир".

Эшикларнинг саккизтадан кўп эканига Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис ҳам далолат қилади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким таҳорат олса ва таҳоратини мукаммал қилса, сўнг "ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ"ни қалбида тасдиқ қилган ҳолда айтса, унинг учун жаннат эшикларидан саккизтаси очилади. Қиёмат куни хоҳлаганидан киради" (Термизий ривояти).

Абу Умар ибн Абдулбир "Таҳмид" китобида: "Ҳадисда: "жаннат эшикларидан саккизтаси", дейилган". Бу гапдан саккизтадан бошқа эшиклар ҳам борлиги тушунилади", дейилади.

Холид ибн Умайр айтади: "Утба ибн Ғазвон (у Басра амири эди) бизга хутба қилди. Хутбасида Аллоҳга ҳамду сано айтиб, "Унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади", деган ҳадисни эслади, сўнг: "Дарҳақиқат, бизга зикр қилиндики, жаннат эшикларининг ҳар икки табақаси ораси қирқ йиллик масофадир. Ҳали шундай кун келадики, у издиҳомдан тўлади", деди" (Муслим ривояти).

Саҳл ибн Саъддан ривоят қилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 

"Жаннатда Раййон деган эшик бор, ундан рўзадорлар киради. Рўзадорларнинг охири киргач, у эшик беркитилади, сўнг ундан бошқа ҳеч ким кирмайди" (Бухорий ва Муслим ривояти).

Амалларга кўра хос бўлган бошқа эшиклар ҳам шундай.

Абу Ҳурайранинг ҳадисида барча эшиклардан чақириладиган инсонлар ҳам бўлиши зикр қилинди. Бу чақириқ, баъзи олимларнинг фикрига кўра, амал қилган инсонни улуғлаш, ҳурматлаш, эъзозлаш чақириғи бўлиб, амалларининг савоби буюк эканини билдириш учундир. Зеро, банда барча амалларни қилар экан, барча эшиклардан чақирилиш бахтига муяссар бўла олади. Аммо банда, қайси амали ғолиб, келса, ўша амалнинг эшигидан киради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят дилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бугун сизлардан ким рўза тутди?" деб сўрадилар. Абу Бакр розийаллоҳу анҳу: "Мен", дедилар. У зот: "Бугун сизлардан ким жанозага борди?" деб савол қилдилар. Абу Бакр: "Мен", дедилар. "Бугун ким мискинга таом берди?" деб сўрадилар кейин. Яна Абу Бакр розияллоҳу анҳу: "Мен", дедилар. "Бугун сизлардан ким касални зиёрат қилди?" деган эдилар, Абу Бакр: "Мен", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунда: "Кимда ушбу хислатлар жамланса, у, албатта, жаннатга киради", дедилар (Муслим ривояти).

Имом Қуртубийнинг “Тазкира”сидан

Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиротул Ҳуффоз,да ҳижрий 297 йилда туғилиб, 385 йилда 88 ёшда вафот этган муҳаддис Ибн Шаҳиннинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагиларни айтган .У ҳофиз, давоми...

1446 16:04 / 29.12.2019
Авваллари бу савол ўртага ташланмаган, чунки никоҳ тўйи кимнинг зиммасида эканини ҳамма яхши билган ва унга амал қилган. Ҳозир ҳам кўпчилик жамиятларда, ҳатто давоми...

3730 21:10 / 07.04.2019
Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан кейин Исломга кирдилар. Исломга кирганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаммадан кўпроқ давоми...

2599 12:40 / 27.05.2019
Муҳаммад ибн Ҳасандан ривоят қилинади .Ўғрилар бир кишининг уйига кириб, қимматбаҳо нарсаларини олишди, чиқиб кетаётиб, уй эгасига .Бирон кишига айтсам, хотиним уч давоми...

3004 08:37 / 02.01.2019