1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2020 йилги закот миқдори эълон қилинди

17:00 / 14.04.2020 3474 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, юртимизда карантин эълон қилиниши сабабли, заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш мумкин бўлмай қолди.

Табиийки, бундай пайтда аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож бўлган қисмини қўллаб-қувватлашнинг зарурати туғилди ва айни пайтда бу ажр-савоби кўп бўлган амалдир. Мана шундай вазиятда моли нисобга етган бой-бадавлат кишилар молларининг закотини ҳам ҳақдорларга беришлари айни савобли амаллар сирасига киради.

Мазкурларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати закот нисобини Шаъбон ойида чиқаришга қарор қилди. Зеро, Шаъбон ойи ҳам фазилатли ойлардан биридир. Қолаверса, ҳозирги синовли даврда закот бериш муҳтожларга янада манфаатли бўлиб, закотнинг савобини бир неча баробар кўпайишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 1 грамм тиллонинг бугунги кундаги ўртача нархи 250 000 (икки юз эллик минг) сўм эканини эътиборга олиб, милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун ЗАКОТ нисобини (85 г. тиллодан) 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўм деб белгилади. Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 531 250 (беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик) сўмга тенг бўлади.

Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўмдан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида камбағал ва фақирларга бериши фарздир.

Аллоҳ таоло бойларнинг ҳимматига барака, фақирларга қаноат ато айлаб, Ўзининг раҳмати ила бошимиздаги бу иллатни тез орада даф қилсин. Омин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

13 апрель 2020 милодий сана 19 Шаъбон 1441 ҳижрий сана

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир нечта масжидларда янги имомхатиб ва имом ноиблари иш бошладилар. Бу ҳақда Vakillikuz телеграм канали хабар берди. Жумладан, давоми...

3025 22:57 / 31.01.2023
.Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири 1011 ноябрь, шанба ва якшанба кунлари Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида давоми...

2418 13:02 / 10.11.2018
Азиз порталимиз мухлислариIslom.uz портали сиз азизларга шуни маълум қиладики, .Зикр ва дуолар, мобиль иловасининг веб талқини ишга тушди. Ушбу иловада тонги зикрлар, давоми...

5784 13:03 / 11.09.2019
Бугун, 2023 йил 27 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг мажлислар залида имомхатибларга ижоза бериш маросими бўлиб ўтади. 2023 йил 7 августдан давоми...

1388 13:55 / 27.12.2023
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021