1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж-2024»да хизмат қилувчи гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинари ўтказилди

20:14 / 04.05.2024 1538 pdf Ўқиш режими + -

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти мажлислар залида «Ҳаж-2024» мавсумида зиёратчиларга хизмат қилувчи гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинари ўтказилди.

Семинар олди йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов таълим муассасалари ўқитувчи ва ходимлари, Тошкент шаҳар ва вилояти имом-хатибларидан иборат элликбошиларга бу йилги Ҳаж сафари билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан маълумот беришди.

ТИИ ўқитувчилари Ҳасан Қодиров ва Яҳё Абдураҳмонов йиғилишда гуруҳ раҳбарларига Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодати, арконлари, фарзлари, вожиб ва суннатлари борасида зиёратчиларга ўргатилиши лозим бўлган зарур илмларни эслатдилар.

Маълумот учун, ҳаж квотаси 2016 йилда 5 200 нафар бўлган бўлса, 2023 йилга келиб 15 150 тани ташкил қилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Қирғизистон Республикасининг Дин ишлари бўйича комиссияси директори Зоирбек Эргешовнинг маълум қилишича, сўнгги 28 йил ичида мамлакат бўйлаб 2500 та янги масжид давоми...

2499 12:05 / 22.01.2019
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Наманганлик қол ва ҳол илми билимдони, устоз мураббий Олимхон домлани вафоти муносабати билан чуқур давоми...

1793 05:30 / 25.07.2020
VIIVIII асрларда бунёд этилган ушбу масжид Малининг қадимий Женна шаҳрида жойлашган. Масжид оддий лой ва қамишдан кўтарилган бўлиб, кўплаб меъморларнинг диққатини давоми...

2021 17:00 / 30.04.2019
Денгиз сатҳидан 3650 метр баландликда жойлашган Лхас буюк масжиди, у шунингдек, Хеболин масжиди деб ҳам аталади, дунёдаги энг баланд масжидлардан биридир. Хитойнинг давоми...

2430 12:01 / 18.11.2018