1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир

13:03 / 07.08.2019 3903 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади:

ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ

«Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз» (21-оят).

Раъд сурасида эса:

ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).

Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.

Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик. Агар шундай бўлса, дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислороддан нафас олади ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинча, карбонат ангидрид ютиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.

Демак, агар кислород бўлмаса, жонзот бўлмайди, агар карбонат ангидрид бўлмаса, ўсимликлар қолмайди.

Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча, янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам ерга маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари «ўз-ўзича бўлиб қолган», дейиш илмсиз одамларга хосдир. Балки, бундай ҳисоб-китобларнинг барчаси Аллоҳнинг иродаси билан бўлган, дейиш тўғридир.

Қуръони Каримда:

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ

«Ерни ёйиб, устига барқарор тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик», дейилган (Ҳижр сураси, 19-оят).

«Ўлчанган» деган сўзга эътибор берилса, у бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.

Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг миқдорини эса фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан аниқлаш мумкин. Бундай моддалар турли ўсимликларда турли миқдорда бўлар экан.

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. . ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

7913 18:02 / 23.06.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади .Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг давоми...

4093 11:30 / 19.09.2019
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани улкан ҳикмат билан яратган. У Зот ҳар бир жонзотни ўзига муносиб шароит, керакли аъзолар билан йўқдан бор қилган. Ана шундай давоми...

3705 14:00 / 01.05.2023
Кунлар ўтган сайин Қуръони каримга ҳайронлик ортиб бормоқда. Олмониялик Ҳенри Миллер бир мақоласида шу нарсаларни ёзади quotҚуръонни ўрганган ғайри муслимларни давоми...

4598 21:03 / 04.11.2018