Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (45-дарс). Қуръони каримнинг илмий эъжози (иккинчи мақола)

15:00 / 07.08.2019 4237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

«Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас» (Нур сураси, 40-оят).

Мазкур оят тўлқинларнинг остки ва усткига бўлинишига далолат қилади. Бу ҳақда америкалик биолог Рэйчел Карсон исмли денгизшунос олим ўзининг «Атрофимиздаги олам» номли китобида шундай дейди:

«Океандаги тўлқинларнинг энг кучлиси ва хавфлиси кўринмайдигани, денгиз қаърида бўладиганидир».

Кўп йиллардан буён Шимолий денгизга сафар қиладиган кемалар йўлни жуда қийинчилик билан босиб ўтар эди. Энди маълум бўлишича, бунга ана шу остки тўлқин қаршилик қилар экан.

1900 йилнинг бошларида скандинавиялик денгизчилар кишилар эътиборини денгизнинг остида ҳам тўлқин борлигига тортдилар. Ҳозирги кунда уларнинг қаердан келиб чиқиши номаълум бўлса-да, борлиги ва кенг тарқалганлиги, ўша тўлқинлар гоҳида сувости кемаларини йўлдан суриб юбориши ҳаммага аён.

Қуръон ояти эса бу нарсаларни неча асрлар илгари айтиб ўтган. Яна шуни таъкидлаш лозимки, Қуръон нозил бўлган жой – Муҳаммад алайҳиссалом туғилиб-ўсган жойларда бундай воқеалар юз бермайди. Чунки у ерда океан ва улкан денгизлар йўқ, умуман, денгизчилик тўғрисида тасаввур ҳам бўлмаган.

Аллоҳ таоло Муъминун сурасида шундай деб марҳамат қилади:

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ

«Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик» (12-14-оятлар).

Ушбу оятларни чуқурроқ ўрганган одам ундаги гаплар оддий эмас, илмий маълумотлар эканини, бу маълумотлар инсоннинг тупроқдан яратилганлигига ишора эканини билиб олиши қийин эмас. Ҳам эркак, ҳам аёлдаги уруғликлардан бола пайдо бўлади. Табиийки, уруғлик ейилган овқатлардан вужудга келади. Егулик озуқалар эса тупроқдан чиққан.

Уруғлик эркак кишидан чиқиб, аёл кишига ўтадиган тирик ҳужайралардир. Бу ҳужайралар урғочи ҳужайралар билан қўшилиш учун ҳаракатга тушади ва ниҳоят, улардан бири урғочи ҳужайранинг тухумини ёриб кириб, унга аралашиб кетади. Натижада онанинг қорнида бола пайдо бўлади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда кейин ўша уруғликни «алақа»га айлантириши ҳақида хабар бермоқда. Эрнинг манийси аёлнинг тухумчаларидан бирига етиб бориб, урчиганидан сўнг икковлари бирлашиб, аралашади ва бачадонга ёпишиб, ҳомила пайдо бўлади. У эса зулукка ўхшаш бўлади. Оятдаги «алақа»дан мурод шу.

«Алақа» сўзини бизнинг тилимизга таржима қиладиган бўлсак, «зулук» деган маънони англатади. Ҳа, ҳаммамизга маълум чувалчангга ўхшаш, қон сўрдириш учун тиббий мақсадларда ҳам ишлатиладиган зулук номли ҳайвонни араблар алақа дейдилар. Араб тилида «алақ» ўзаги «ёпишиб», «осилиб олиш» маъносини англатади. Зулук ҳам теккан жойига ёпишиб – осилиб олгани учун «алақ» номини олган. Аммо барча қадимги тафсирчиларимиз оятдаги «алақ» сўзига «қотиб қолган, лахта қон» маъносини берганлар. Чунки онанинг бачадонида зулук бўлиши мумкин эмас. Балки эркакнинг манийси аёлнинг тухумчалари ила урчиши оқибатида лахта қон пайдо бўлади, ана ўша ҳомиланинг биринчи босқичи бўлади. Худди мана шу тушунча юзасидан ҳамма уламолар «алақ»ни «қотган қон», «лахта қон» деб тафсир қилганлар.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Заҳабий .Маърифатулқурроилкибро аълаттабақоти валаъсор, ҳамда қорилар имоми, ҳофиз Ибн Жавзий .Ғоятунниҳоя фии табақотилқурро, китобларида 3951005 йили давоми...

4867 19:00 / 13.01.2022
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида ёлғизликни хоҳлаб қолдилар. Макка атрофидаги тоғлардан биридаги .Ҳиро, номли ғорга кириб, бир неча давоми...

6216 18:03 / 26.11.2018
Имом Осим қироати1 Ундан Абу Бакр Шуъбанинг ривояти.Бизга уни Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али алКотиб хабар берган. У айтади.Бизга ибн Мужоҳид хабар берган. У давоми...

1555 13:30 / 16.02.2021
25. Биз уларга .дўстлар, тайёрладик. Бас, ўшалар уларга олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларни зийнатлаб кўрсатдилар ва уларга ҳам ўзларидан олдин ўтган жин ва давоми...

3846 05:00 / 23.01.2017