1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом денгизчимидилар?

21:03 / 04.11.2018 3623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунлар ўтган сайин Қуръони каримга ҳайронлик ортиб бормоқда. 

Олмониялик Ҳенри Миллер бир мақоласида шу нарсаларни ёзади: "Қуръонни ўрганган ғайри муслимларни энг ҳайрон қолдирган нарса унинг ўзлари кутганидан фарқли бўлишидир. Уларнинг хаёлича, 14 аср аввал араб чўлларида ёзилган эски китоб эди. Шунинг учун улар фақатгина чўлдан, чўлдаги шартлардан, чўлда яшаган инсонлар ва қабилалардан баҳс қилинишини кутган эди. Ҳа, гарчи Қуръон чўл ҳақида ёзган бўлса ҳам, айни пайтда бошқа нарсалардан ҳам, масалан, денгиздан ва денгизда бўронга тутилиш ҳақида ҳам сўз юритмоқда. Бир неча йил аввал Торонто (Канада)да, менга айтилган бир воқеада денгизчилик соҳасида ишлаб, ҳаётини денгизда ўтказган бир инсон бошидан ўтгани баён қилинди. Унга мусулмон бир дўсти Қуръони каримнинг таржимасини совға қилади. Исломиятдан ва Ислом тарихидан умуман бехабар бу денгизчи Қуръонни ўқиган ва мусулмон дўстининг ёнига бориб: "Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам денгизчи бўлганми?" деб сўрайди. Чунки у Қуръонда денгиз бўронлари тасвиридаги ҳаққониятдан қаттиқ таъсирланган эди. Дўстининг унга: "Йўқ, у аксинча чўлда яшаган", деб жавоб бериши унинг Ислом динини қабул қилиши учун етарли бўлади. Чунки шахсан ўзи ҳам денгиз бўронига тутилган ва шу вазиятни бошидан кечирган эди. Шунинг учун Қуръон нозил бўлган пайтда Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай бўронга тутилган бўлса керак деб хаёл қилганди. "...устма-уст тўлқин ва унинг устида қора булут қоплаб олган денгиз..." (Нур сураси, 40-оят) ифодаси билан берилган тасвир денгиз бўронини кўрмаган, уни ҳаёлида кечирган инсон томонидан ёзилиши мумкин эмас", дейди. Шу ерда биз ҳам бир қўшимча қиламиз: Оятни бошидан ўқиймиз:

"Ёки кофирларнинг қилган амаллари устма-уст тўлқин ва унинг устида қора булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. Улар устма-уст зулматлардир: қўлини чиқариб қараса уни кўра олмас. Кимга Аллоҳ нур (иймон) бермаса, бас, унинг учун ҳеч қандай нур йўқдир" (Нур сураси , 40-оят).

Бу ифодаларда фақат денгизшунослар тушуна оладиган хассослик мавжуд. Чунки бир неча юз метр чуқурликларга тушгач, қуёш нури етмайдиган қоронғу нуқталар тасвирланмоқда ва инсон бармоғини ҳам кўра олмайдиган нуқталар ҳақида хабар бермоқда. Ҳатто оятнинг охири у ерларда нурга эга бўлган баъзи борлиқларга ишора қилмоқда. Оятнинг ижтимоий ҳаётга, хусусан моддиятчилик тушунчаси ҳукмрон бўлган замонларга ҳам қаратилган ажойиб ишоралари ҳаммага маълум...

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Кейт Мур Канаданинг Онтариё Торонто университетида жарроҳлик факультети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари давоми...

1137 16:00 / 25.04.2023
Шайх Абдулмажид Зиндоний ўзининг .Илм иймон йўлидир, номли китобида қуйидагиларни ёзади.Машҳур олим, профессор Альфред Кронер Alfred Kroumlner дунёнинг энг машҳур давоми...

4271 18:15 / 16.02.2019
Қуръони карим нозил бўлган пайтда одамлар Ойнинг нури билан Қуёшнинг нурини ажрата олмас эдилар. Ёруғлик ва иссиқликни Қуёш таратишини, Ой эса Қуёшнинг зиёсини давоми...

2262 18:00 / 08.06.2019
Фаол бўлиш ва уйқунинг тез тарқалишини таъминлаш учун уйғонганингиздан сўнг дарҳол бажаришингиз мумкин бўлган энг яхши машқлар қандай Ҳурматли давоми...

3902 13:44 / 26 февраль