1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Саҳобалардан биронтасини ҳақорат қилиш (иккинчи мақола)

21:00 / 05.08.2019 2191 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимки юлдузлар Аллоҳнинг иродасидан ташқари ҳам таъсир қилади ёки фаолият кўрсатади, деб эътиқод қилса, у мушрик бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини сўккан, айрим камчиликларини кузатиб, ўрганиб, уларни айбдор деб билган кимса мунофиқдир. Мусулмон инсонга Аллоҳни ва Расулини, у зот келтирган нарсаларни, у зотнинг буйруқларини бажарган, йўл-йўриқларини ўзларига дастурул амал деб билган, суннатларига амал қилган зотларни, у зотнинг яқинлари, саҳобалари, аҳли аёллари, фарзандлари ва ходимларини яхши кўриш ҳамда уларни яхши кўрган кишиларни яхши кўриш, ёмон кўрган кишиларни ёмон кўриш вожиб бўлади. Зеро, иймоннинг энг мустаҳкам ҳалқаси Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўришдир».

Айюб Сахтиёний айтган эканлар: «Кимки Абу Бакр розияллоҳу анҳуни яхши кўрса, ҳақиқатда у диннинг устунини барпо қилибди. Кимки Умар розияллоҳу анҳуни яхши кўрса, у ҳақиқатда у йўлни равшан қилиб олибди. Кимки Усмон розияллоҳу анҳуни яхши кўрса, ҳақиқатда у Аллоҳнинг нури билан нурланибди. Ва кимки Али розияллоҳу анҳуни яхши кўрса, ҳақиқатда у мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳақида яхши гап гапирса, ҳақиқатда у мунофиқликдан пок бўлибди».

Фасл

Саҳобаларнинг фазилату мартабаларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Суннат уламолари энг афзал саҳобалар «ашараи мубашшара» (жаннатийлиги башорат қилинган ўнта саҳоба) эканлигига ва уларнинг энг афзали Абу Бакр Сиддиқ, сўнг Умар ибн Хаттоб, сўнг Усмон ибн Аффон, сўнг Али ибн Абу Толиб эканлигига ижмў қилганлар. Бу нарсада фақатгина мунофиқ, бидъатчи, нопок кимсагина шубҳаланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг суннатимни ва ҳидоятланган, ҳақ йўлда юрувчи халифаларимнинг суннати маҳкам тутинглар. Уни озиқ тишларингиз билан тишланглар. Янги пайдо бўлган (яъни, бидъат) ишлардан сақланинглар», деганлар (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривояти).

«Озиқ тишларингиз билан тишланглар», дегани, суннатни маҳкам ушланглар, унга интилинглар, ҳарис – иштиёқли бўлинглар, каби маъноларни англатади.

Ҳақ йўлда юрувчи халифалар Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлардир.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фазилатлари хусусида Аллоҳ таоло бир қанча оятлар туширган. Жумладан:

«Сизлардан фазл ва кенг мол-давлат эгалари қариндошларига, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида инфоқ-еҳсон қилмасликка қасам ичмасин» (Нур сураси, 22-оят). 

Бу оят Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳақларида тушганига ихтилоф йўқ. Аллоҳ таоло у зотни «фазл эгаси» деб сифатлади.

«Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Фамгин бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан биргадир», дейиши билан, Аллоҳ Ўз томонидан унинг устига – қалбига бир хотиржамлик туширди...»(Тавба сураси, 40-оят).

Ушбу оят ҳам Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳақларида эканлигида ихтилоф йўқ. Аллоҳ таоло у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамроҳи – саҳобаси эканлигини баён қилиб, хотиржамлик хушхабарини берди ва икковлоннинг иккинчиси деб улуғлади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтмоқчи: «Учинчилари Аллоҳ бўлган икковлоннинг иккинчисидан афзалроқ ким бор?!»

«Рост Қуръонни келтирган зот (яъни, Муҳаммад) ва уни тасдиқ этган зот (мўминлар) – ана ўшалар тақводор зотлардир»(Зумар сураси, 33-оят).

Жаъфар Содиқ айтган эканлар: «Рост – Қуръонни келтирган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва уни тасдиқлаган зот Абу Бакр розияллоҳу анҳу эканликларида ихтилоф йўқ».

Саҳобалар орасида бундан ортиқ мартаба бўлиши мумкинми?!

Аллоҳ улардан рози бўлсин.

(Тамом)

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Аҳдга вафо қилинглар Зеро, аҳдпаймон Қиёмат куни масъул бўлинадиган ишдир, АлИсро сураси, 34.Зажжож айтадилар .Аллоҳ буюрган ва қайтарган барча давоми...

5275 16:00 / 10.12.2018
Ислом динида мўминмусулмонларга нафақат зарари бор бўлган нарса, балки ўша зарарга олиб борадиган нарсалар ҳам ҳаром этилган.Аллоҳ таоло зинони ҳам, зинога олиб давоми...

2336 08:59 / 18.10.2021
Ҳаром қилинган ишлардан сақланиш ҳар бир мусулмоннинг Аллоҳ олдидаги бурчидир. Хусусан, фаҳш ишлардан четланиш ҳам банда учун фарз амаллардан ҳисобланади.Шундай давоми...

2987 15:30 / 02.11.2020
Зинокор ҳайдовчиКасбим сабабли турли ҳил инсонлар билан мулоқотда бўламан. Баъзида машинамга ўтирган аёллар менга кўз сузишади. Лекин мен уларни айтган давоми...

3881 15:00 / 07.12.2020