1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Инсонларни шайтон жаҳаннамга бошлайди

13:05 / 19.12.2019 4148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Еру осмонларни яратган, ошкор ва яширин ишлардан хабардор Зот, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У инсонни лойдан, жин-иблисни эса оловдан яратди.

Иблисни жаннатдан қувғин қилди ва қиёмат кунига қадар халқларга фитна-синов бўлиши учун унга муҳлат берди. Иблис алайҳилаъна бандалар орасидан ўзига тегишли насиба олишга қасам ичди.

Аллоҳ таоло айтади:

«Бас, улардан ким сенга эргашса, у ҳолда, шак-шубҳасиз, жаҳаннам сизларга етарли жазо бўлур! Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт, топган мол-давлат ва бола-чақаларида уларга шерик бўл (яъни, уларни ҳаромдан мол-дунё ва бола-чақа орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъдалар қил». Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов-ёлғон нарсаларнигина ваъда қилур».

Иблис айтади: «Энди Сенинг қудратингга қасам-ки, албатта уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги айрим покиза бандаларинггина ҳақ йўлдан озмай қолурлар».

Аллоҳ деди: «Ҳаққа (қасам). Фақат ҳақни айтурманки, албатта Мен жаҳаннамни сен ва (одамлар) орасидаги барча сенга эргашган кимсалар билан тўлдирурман!».

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, У бизларни шайтон ва унинг васвасасидан ҳимоялаб қўйди ва иймон келтириб Роббиларига таваккул қилган зотларга уни ҳукмрон қилиб қўймади. У зотлар Аллоҳнинг паноҳида тинч-омон бўладилар, уларни ўз инояти билан ихота қилур ва модомики улар Аллоҳнинг ҳидоятида барқарор туриб Унинг мустаҳкам арқонини маҳкам тутсалар, уларни омон сақлагай.

Аллоҳ бандалари орасидан танлаган, поклаган ҳамда шайтондан ҳимоя қилган улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи алайҳи васалламга саломлар бўлсин. У зот айтадилар: «Сизлардан ҳар бирингизга жинлардан бўлган ҳамроҳ бириктириб қўйилгандир!

Ё Расулуллоҳ сизга ҳамми?- дейилди.

Менга ҳам. Лекин Аллоҳ менга ёрдам берди ва у жин мусулмон бўлди. Мени фақат яхшиликка ундайди,- дедилар».

У кишига, саҳобаларга Роббимиз суйганидек ва рози бўладиган доимий Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин.

Аллоҳ таоло жаннат ва дўзахни яратиб: «Ҳар бирингизни тўлдириш Мени зиммамдадир» деб ваъда қилди. Иблисга (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин) бандаларга синов ва имтиҳон бўлиши учун муҳлат бериб қўйди...

«Огоҳ бўлингизким, албатта шайтон ҳизби (бўлган кимсаларгина) зиён кўрувчилардир».

Одам болаларининг қалбига йўл топиши ва уларнинг қон томирларида юришига имкон бериб қўйди. Унга бошқа шайтонларни бўйсундириб берди. Улар иблиснинг буйруғи билан иш тутадилар.

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хутбаларида шундай дедилар: «Огоҳ бўлинг, Роббим менга бугун билдирганларидан сизлар билмайдиган нарсаларни ўргатишимни буюрди. Мен ҳамма бандаларимни ҳақ динга мойил қилиб яратдим, шайтонлар эса уларни динларидан чиқариб олдилар ҳамда Мен ҳалол қилиб берган нарсаларни уларга ҳаром қилишди ва Мен (шериклигига) бирон ҳужжат туширмаган нарсаларни Менга шерик қилишга буюришди»...

Дўзах аҳли беш турли бўлади:

1. На оилага ва на мол дунёга қизиқиши бўлмаган, (ёмонликдан тўсадиган) ақли ҳам йўқ бўлган нотавон-заиф хизматкорларингиз.

2. Арзимас бўлса ҳам бирон манфаат кўрса, албатта хиёнат қиладиган, хиёнатдан тап тортмайдиган хоин кимса.

3. Эртаю кеч сени аҳли-оиланг хусусида ҳам мол давлатинг борасида ҳам алдаш пайида юрадиган кимса.

4. Шундан сўнг ё бахиллик ё ёлғон ҳақида ҳамда

5. Оғзи шалоқ безбет кимса ҳақида ҳам айтиб ўтдилар».

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ХулосаЗикр қилинган ва ушбу мавзуга оид ҳаётда учрайдиган бошқа ҳолатларга теран назар солсак фаҳшга, зинога сабаб бўлаётган бир қанча нарсаларни кўришимиз давоми...

3924 15:00 / 04.01.2021
Мўмин киши нафсининг хоҳишларига қарши келишда сабрли бўлмоғи лозимдир. Бир умр шу ҳолда яшаш қийинку, деб ўйламасин. Чунки, бундай ўйлаши унинг қиёмат кунига, давоми...

2338 18:00 / 20.12.2022
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Аммо, шу билан бирга, қиёмат яқин қолганда зоҳир бўладиган баъзи аломатлар ҳақида кўпгина давоми...

6036 14:06 / 07.06.2022
Аллоҳ таоло шундай дейди.... Албатта, Аллоҳдан бандалари орасидаги олимбилимдонлар қўрқур, Фотир сураси, 28.Ушбу оят борасида айтилган тафсирлар қуйидагича Ибн давоми...

4315 17:03 / 30.11.2018
Аудиолар

213379 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132599 14:35 / 11.08.2021