1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Даюслик ва қўшмачилик

14:00 / 25.03.2019 8013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни, зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур сураси, 3-оят).

Мазкур ояти каримада ифодаланишича, зинокор, фосиқ кимса солиҳа аёлларга уйланишга рағбат кўрсатмайди. Билъакс, у ўзига ўхшаган нопок, фосиқа аёлга ёки мушрикага уйланишни хоҳлайди. Шунингдек, фосиқа, нопок аёлга уйланишга солиҳ кишилар рағбат билдирилмайдилар. Уларга фосиқ ва мушриклар рағбат-хоҳиш билдирадилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамлар жаннатга кирмайдилар: ота-онасига оқ бўлганлар, даюслар, эркакшода аёллар» (Насоий, Баззор, Ҳоким ривояти).

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, хамрга муккасидан кетганни, биламиз. Даюс ким?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлининг ҳузурига ким кираётганига парво қилмайдиган кимса», деб жавоб бердилар. «Эркакшода аёл ким?» деб сўрашган эди: «Ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл», дедилар» (Табароний ривояти).

Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Кимки хотинини фоҳишалик қилади, деб ўйласа-ю, бироқ уни яхши кўргани ёки маҳрини тўлашга қурби етмаслиги ва ё ёш болалари бўлиб, ажрашган тақдирда, уларнинг нафақасини талаб қилишдан қочганлиги сабабли, хотинининг хиёнатини билмаганга олса, ундай кимса бу хотин билан яшашга лойиқ эмас. Фаюрлиги – рашки йўқ кимсада ҳеч бир яхшилик бўлмайди.

Покиза аёлни ўз ҳолига қўймай, фоҳишага айланишига сабабчи бўладиган қўшмачига икки ҳисса гуноҳ бўлади.

Аллоҳдан барча бало офатдан омон сақлашни сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқалардан яна бири бу мутъа ва вақтинчалик никоҳ ақди боғлашдир. Араб тилидаги .мутъа, сўзи .фойдаланиш,, .ҳузурланиш, маъноларида давоми...

5703 19:50 / 07.09.2020
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб .Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди,, дебди. ndash давоми...

1980 15:30 / 08.08.2024
Аллоҳ таоло айтади.Эй иймон келтирганлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни давоми...

9893 16:45 / 17.01.2019
Аллоҳ таоло айтади.Ўзгаларнинг айблари ортидан жосуслик қилиб юрманглар...,, деган Ҳужурот сураси, 12оят.Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. давоми...

2739 15:10 / 05.06.2019