1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ойлар султони – Рамазон!» танлови ғолиблари тақдирланди

10:27 / 28.06.2019 2844 pdf Ўқиш режими + -

27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан ўтказилган байрам тадбири доирасида «Ойлар султони – Рамазон!» мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуйидаги танлов ғолиблари диплом ва совғалар билан тақдирланди:

1-ўрин – «Қадр кечасини изланг!» номли мақола муаллифи Нилуфар Саидазиз қизи биринчи даражали диплом ва Ноутбук компьютери билан тақдирланди.

2-ўрин – «Рамазон ойида Пайғамбаримизнинг амаллари қандай бўлган?» номли мақола муаллифи Муҳаммад Али Муҳйиддин иккинчи даражали диплом ва планшет билан тақдирланди.

3-ўрин – «Қадр кечаси фазилатлари» номли мақола муаллифи Ийсохон Яҳё иккинчи даражали диплом ва телефон аппарати билан тақдирланди.

«Ойлар султони – Рамазон!» мақолалар танловида фаол иштирок этган муаллифлар мақтов ёрлиғи ва совғалар билан тақдирланди:

«Рамазон – ёшлар учун айни фурсат!» номли мақола муаллифи Абдуссамиъ Эргашев;

«Кўз қандай рўза тутади?» номли мақола муаллифи Файзуллаев Дониёр;

«Рўзанинг етти буюк фазилати» номли мақола муаллифи Асадуллоҳ Муҳаммад;

«Рўзанинг инсон саломатлигига тиббий фойдалари» номли мақола муаллифи Омонжонов Зикрилло;

«Ифторлик» номли мақола муаллифи Умида Адизова;

«Рамазонда муслима синглимга дил сўзларим» номли мақола муаллифи Одина Сайдахмедова;

«Рамазон ойи ва унинг рўзасининг фазилатлари» номли мақола муаллифи Умарали Абдулғаффор;

«Муборак Рамазон вақтларини қандай ўтказайлик» номли мақола муаллифи Абдулқайюм Комил;

«Ойлар султони – Рамазон» номли мақола муаллифи Ҳайтмурат Ережепов;

«Хуш бор, Рамазон...» номли мақола муаллифи Зумрад Фозилжон қизи кабилар муносиб тақдирланди.

«Ойлар султони – Рамазон!» танлови доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган ва Самарқанд вилоятлари вакилликлари матбуот хизматлари мақтов ёрлиқлари ва совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари танлов ғолиблари ва иштирокчиларига Аллоҳ таборака ва таолодан ижодларига қут-барака тилаб, мазкур тақдим этилган совғалар рамзий экани ва олий мукофот Жаноби Ҳақ таолонинг ҳузурида тақдим этилишини сўрадилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
32 ёшли насроний аёл Самета Масиҳ Покистоннинг Қуйи Дир туманидаги Баламбатда Исломни қабул қилди. Бу ҳақда thenews.com сайти хабар беради.Самета Масиҳ имонга киргандан давоми...

3196 14:30 / 21.08.2019
Тошкент вилояти вакиллигида узоқ йиллар хизмат қилган Орифжон домла Юлдошев фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда барча оила давоми...

2301 11:41 / 08.09.2022
АҚШ вакили Илхан Абдуллоҳ Омар, АмерикаИслом муносабатлари кенгаши CAIR томонидан шанба куни мусулмон фаоллар ва Конгресс аъзолари иштирок этган ташкилотнинг давоми...

1959 15:30 / 11.12.2021
Кеча 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун давоми...

2106 09:23 / 15.09.2020
Аудиолар

211020 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130279 14:35 / 11.08.2021