1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Устоз Муҳаммад Айюбхон домла Косоний Канаданинг Торонто шаҳридаги «Sayeda Khadija Ислом Маркази»га ташриф буюрдилар

20:47 / 08.04.2023 1917 pdf Ўқиш режими + -

Аввалроқ хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари 2023 йил 5 апрель куни АҚШ ва Канадага Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетган эдилар. Устозлармиз уммон орти мамлакатига етиб бориб, Рамазон ойи тадбирларида ватандошларимиз учун диний-маърифий суҳбатларни бошлаб юбордилар.

Жумладан, устоз Муҳаммад Айюбхон домла Косоний Канаданинг Торонто шаҳридаги «Sayeda Khadija Ислом Маркази»га ташриф буюриб, Рaмазон ойининг афзалликлари, фазилатлари, ушбу ойда бажариладиган амаллар ҳамда мусофирчиликда динимизга эътиқод қилиш, қадриятларимизни сақлаб қолиш, дин йўлида бирдамликда хизмат қилиш ва бошқа долзарб мавзуларда илмий суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат асносида ватандошларимизни қизиқтирган саволларга қониқарли, яъни далил-ҳужжатлар билан жавоблар тақдим этилди. Ташриф давомида, ушбу нуфузли масжиднинг бош имом-хатиби ва Канада Имомлар Кенгашининг собиқ президенти доктор Ҳамид Слими ҳамда масжид ходимлари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг бой тарихи, юртимизга соф Ислом динининг тарқалиши, уламолар қолдирган улкан илмий-маданий мерос ва қадриятлар ҳақида суҳбатлар олиб борилди. Ифтор дастурхонига тортиқ қилинган миллий таомларимиздан ташриф буюрган барча ватандошлар ва маҳаллий меҳмонлар биргаликда танаввул қилдилар. Хуфтон ва таровеҳ намозида қатнашган минглаб иштирокчиларга Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида олиб борилаётган ҳамкорликлар ҳақида мутассаддилар томонидан маълумотлар бериб ўтилди.





Мавзуга оид мақолалар
Гамбия президенти Адам Барроу Саудия Арабистонига расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди. Президентни икки муқаддас масжид бош давоми...

1572 11:00 / 28.06.2021
Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ2022 олдидан Саудия Арабистони тўрт йиллик мусобақада иштирок этиш бўйича муҳим янгиликни эълон қилди.Саудия Арабистони ҳукумати давоми...

1605 22:34 / 21.10.2022
Халқимизда ҳар йили ҳижрий йил ҳисоби бўйича Рабиъулаввал ойи келганда мавлидrdquo маросимини ўтказиш анъанага айланган. Мавлидrdquo сўзи луғатда давоми...

3657 15:25 / 08.12.2018
2025 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бошланган .Марказий Осиё умумий маънавиймаърифий мерос ndash умумий келажак, мавзусидаги халқаро давоми...

615 13:22 / 15 ноябрь
Аудиолар

211080 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021