1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов ОАВ ходимларини байрам билан қутлади

09:30 / 28.06.2019 2077 pdf Ўқиш режими + -

27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан барча ижодкорларни муборакбод этдилар.

Ушбу байрам тадбирида телевидение, радио, босма ва электрон нашрлар ходимлари, журналистлар, сайт юритувчилари, блогерлар ва таҳлилчи-шарҳловчилар иштирок этди.

Муфтий Усмонхон Алимов мана шундай ижод аҳлини бир жойга жам қилиб, Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва ижобий ўзгаришларни халқимизга етказишда мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқ эканини алоҳида қайд этдилар.

Бугунги тезкор замонда блогерлар воқеа-ҳодисаларни ёритишда жуда ҳам тезкор бўлаётганлари учун ташаккур айтиб, жараёнларни ёритишда холисликни асос қилиб, хабарларни чиройли услубда кенг оммага етказишни ва берилган имкониятлардан унумли фойдаланишни муфтий ҳазратлари тавсия этдилар.

Ҳозирги мураккаб замонда халқимизни рўй-рост маълумот билан таъминлашда блогерларнинг ўрни ва масъулияти ортиб бораётгани, айниқса, журналист ва блогерларнинг жамиятимиздаги диний-маърифий воқеаларнинг аҳамиятини очиб бериш, тараққиётимиз йўлида тўсиқ бўлиб турган муаммоларни дадил кўтариш, мавзуга холисона ва ҳаққоний ёндашиш каби миллий матбуотимизнинг асосий мезонларига доимо амал қилиш лозимлиги таъкидланди.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қалам аҳлининг меҳнатини нақадар машаққатли эканини тўла англаган ҳолда, уларнинг саъй-ҳаракатларини доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлари, уларни энг яқин ёрдамчи, деб билишлари, шунингдек, барча ижодкорларга, жумладан, танқидий-таҳлилий йўналишда меҳнат қиладиган муаллифларга ҳам алоҳида эътибор қаратишларини ҳамда Диний идора ҳар қандай масалада яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қиладилар.

Шунингдек, танлов якунига кўра, бир гуруҳ ижодкорлар турли йўналишлар бўйича ўтказилган байрам тадбирда тақдирландилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Президентнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шартшароитлар яратиш чоратадбирлари тўғрисида,ги давоми...

1425 14:11 / 02.01.2021
Испаниянинг Севиля шаҳридаги кафени таъмирлаш жараёнида исломий хаммом топилган. Бу ҳақда Ancient Origins маълумотларига таяниб, iqna.ir манбаси хабар берди. Ушбу исломий давоми...

2741 12:19 / 27.02.2021
Қозоғистон пойтахти Остонадаги Ҳазрат Султонrdquo жоме масжидида 160 дан зиёд муслиманинг диний саводхонлик курсини битириши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу давоми...

2399 10:14 / 20.02.2019
Муҳтарам ватандошлар Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳроқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб давоми...

1674 21:27 / 15.06.2024
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021