1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Сирож Солиҳ” жоме масжиди янгидан қуриладиган бўлди

16:30 / 29.05.2019 2859 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2019 йил 29 май Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги “Сирож Солиҳ” жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғишт қўйилди. Жоме масжид пойдеворига тамал тошини қўйиш жараёнида муфтий Усмонхон Алимов ва бошқа кўплаб имом домлалар қатнашди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг Қора-қамиш мавзесидаги “Сирож солиҳ” жоме масжиди 1990 йилларда собиқ шўролар давридаги қатағон сиёсати оқибатида ўз юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлган Сирожиддин Солиҳ исмли ватандошимизнинг васиятига кўра, у кишининг маблағлари ҳисобидан қурилган.

Қарийб 30 йил мобайнида масжид таъмирталаб ҳолга келиб қолди. Қолаверса, охирги пайтларда масжид жамоати сезиларли даражада ортиб, хонақоҳ торлик қилаётган эди. Маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини илгари суришди. Ушбу хайрли ташаббус мутасадди ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватлангач, шу йилнинг январь ойида масжидда қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди.

2000 метр квадрат майдонида қуриладиган масжид лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради. Хонақоҳ ва пастки қисм жами 3500 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олиши режалаштирилган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳар йили ўтказиладиган Минтақавий молия конференциясидаги видеомурожаати чоғида 2022 йилда Истанбул халқаро молия маркази давоми...

2157 18:41 / 31.10.2021
Истанбулнинг Фотиҳ ва Санжактепанинг Меъмор Синон Қуръон курсларини муваффақиятли якунлаган 44 нафар ҳофизи Каломуллоҳга ижозат тожлари кийдирилди. Бу ҳақда Yeni давоми...

2789 14:45 / 22.01.2019
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари давоми...

1201 07:44 / 07.02.2025
2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда .Бугун Самарқанд аэропорти томонларда .снос,га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан давоми...

3286 12:30 / 04.11.2021