1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқандда Қуръон оятлари туширилган қабртош топилди

12:30 / 04.11.2021 3212 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда «Бугун Самарқанд аэропорти томонларда «снос»га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан қадимий қабр тошлари топилгани айтилмоқда» – дея хабар тарқалган эди.

Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари вазиятни яқиндан ўрганиб, дастлабки хулосаларни элон қилди.

Самарқанд халқаро аэропорти МЧЖ ходимлари маълумоти асосида аэропорт ҳудудини реконструкция қилиш жараёнида олдинги дала ҳовлилар ўрнида аниқланган қабр тошлар Самарқанд археология институти ва СамДУ Тарих факультети ходимлари томонидан бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ўлчами 154х50х34 см.ли сандиқ шаклидаги қабртош оқ мармардан ишлангани ва тошнинг усти ва ён томонларида «Бақара» сурасининг 254, 256-оятлари туширилгани маълум бўлди. Қабртошнинг айрим қисмлари яхши сақламаганлиги туфайли шахснинг дафн этилган вақти ва тўлиқ исм-шарифи ҳақида маълумот олиш жараёнини мураккаблаштирмоқда. Дастлабки кўздан кечириш натижасида унда «Оқила биби» деган ёзув ёзилганлиги аниқланди.

Иккинчи қабртош ҳам сандиқ шаклида бўлиб, қора мармар тошдан ишланган, унда ҳижрий 1049 (1659) -йил санаси битилган, ўлчами 116х37х25 см. Қабртош соҳибининг исми ёзилган томонига шикаст етганлиги сабаб ҳозирча бу борада аниқ маълумот йўқ.

Қабртошлар Самарқанд халқаро аэропорти МЧЖ томонидан Самарқанд ўлкашунослик музейига олиб келинди ва тадқиқот ишлари давом этмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 1718 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз давоми...

2713 14:10 / 25.05.2020
Динингизнинг барча меъёрларига риоя қилиб, ўзингиз ёқтирган спорт тури билан шуғулланиш ва намуна бўлиш мумкинми Бу мураккаб масалани 22 ёшли глазголик Абтаҳа давоми...

2341 10:30 / 07.08.2021
Араб ва инглиз тилларидан тингловчилар ўртасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишлаб ўтказилган Олимпиада 2022 давоми...

2347 18:11 / 16.05.2022
Aнглия Премьерлигасида Рамазон ойида мусулмон футболчилар ифторлик қилиш имкониятига эга бўлишлари учун ўйинни тўхтатиб туриш кераклиги масаласи давоми...

2317 05:00 / 04.05.2021
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021