1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШ сайловларида икки мусулмон етакчилик қилди

13:40 / 04.11.2021 1972 pdf Ўқиш режими + -

Икки мусулмон Америка Қўшма Штатларида ўтказилган мэрлик сайловида тарих зарварақларидан жой олди. Дирборн ва Хамтрамк (Детройт чеккасида) шаҳарларида мэрлик сайлови бўлиб ўтди ва унда икки мусулмон сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Республикачилар штат вакили Абдулла Хаммуд Дирборннинг еттинчи мэри этиб сайланди. У бундай лавозимни эгаллаган биринчи араб ва америкалик мусулмон бўлди. Хаммуд 55% овоз олди, Уэйн округининг собиқ губернатори Гэри Ворончакни 45% ортда қолдириб, ғалаба қозонди. Детройт АҚШнинг шимолида жойлашган Мичиган штатидаги шаҳар.

42 ёшли тиббиёт мутахассиси Амир Ғолиб Хамтрамк мэри бўлди. Сайловчилар томонидан у 68% овоз тўплади. Хамтрамкнинг собиқ губернатори Карен Маевски 31% овоз тўплади. Амир Ғолиб Хамтрамкни бошқарган биринчи араб ва америкалик илк мусулмон бўлди. Хамтрамк АҚШнинг Мичиган штати Уэйн округидаги шаҳардир.

Ғолиб Яманда туғилган ва 19 ёшида Америка Қўшма Штатларига кўчиб келган, пластик автомобил қисмлари ишлаб чиқарадиган заводда кунига 10 соат ишлаган. Кейинчалик Уэйн штат университетида биология, сўнгра Доминикада ташкил этилган Росс университети тиббиёт факултетида илмий даражага эга бўлди.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони расмийлари Жиддада Россия ва Ислом олами стратегик қарашлар гуруҳининг иккинчи йиғилишини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.Unaoic.org хабарига кўра, давоми...

1603 15:00 / 17.11.2021
Гамбург Ислом маркази 2022 йилнинг биринчи чорагида аёллар учун онлайн Қуръон дарсларини ўтказишини маълум қилди.Маълумотларга кўра, бу курслар орасида Қуръон давоми...

2320 12:14 / 05.01.2022
Юртимизга ташриф буюрган азиз меҳмонлар шайх Аввома бошчилигидаги гуруҳ бугун эрталаб Самарқанд зиёратини давом эттириб, Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф давоми...

7034 12:29 / 20.09.2018
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон 17 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бошланган мавлуд ҳафталигининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради akparti.org.tr давоми...

3339 11:34 / 19.11.2018
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021