1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Албатта, сув жунуб бўлмайди

20:40 / 29.05.2019 4314 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн саккизинчи суннат

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бирлари бир катта тоғорадан ғусл қилди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшандан таҳорат ёки ғусл қилиш учун келдилар. У:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен жунуб эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, сув жунуб бўлмайди», дедилар».

Сунан эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда аёл киши ғусл учун фойдаланган сувдан қолган сув билан эркак киши таҳорат қилса бўлиши ҳақида сўз бормоқда. Ҳадиснинг лафзидан, зикр қилинган онамиз тоғоранинг ичига тушиб ғусл қилганлару кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша сувни ишлатмоқчи бўлганлар, деб тушунмаслик кераклигини жумҳур уламолари таъкидлаганлар. Онамиз тоғорадаги сувдан олиб, ғуслга ишлатганлар. Албатта, шу аснода қўллари идишдаги сувга теккан бўлиши керак. Шу ва шунга ўхшаш бошқа омилларга, кўра, энди қолган сувни ишлатиб бўлмаса керак, деган фикр туғилгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни ишлатмоқчи бўлганларида:

«Эй Аллоҳнинг Расули,мен жунуб эдим,» деганлар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  «Албатта, сув жунуб бўлмайди» деб, ҳукмни баён қилганлар. Демак, жунуб одам теккан ёки олиб ишлатганидан қолган сув нопок бўлиб қолмайди.

Баъзи кишилар бу ҳукмни тушунмай, жунуб одам ҳеч нарсага яқин келиб бўлмайди, деб ўйлайдилар. Ўзларича турли қийинчиликлар келтириб чиқарадилар. Бундай ишлар тўғри эмаслигини ушбу ривоятдан кўриб турибмиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
297. Абу Саламадан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирсам, унинг эмикдош акаси бор экан. Шунда ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3109 19:00 / 20.10.2023
. .Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур,, дедилар,. давоми...

3316 14:00 / 31.01.2021
. .Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва.Эй давоми...

9505 14:05 / 15.12.2019
Тафаккур, зикр, Аллоҳдан қўрқув туфайли, хато, гуноҳ ва исёнлар учун тўкилган бир томчи кўз ёшининг инсон қалбига нақадар муҳаббат, ҳаяжон ва нурли бир ғалаён давоми...

5974 18:05 / 13.11.2018
Аудиолар

213135 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар