1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Талоқнинг машруъияти

15:00 / 19.03.2019 2806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳалол ишлар ичида Аллоҳга энг ёқимсизи, эр-хотин орасидаги риштани узиб бир исломий оилани парчаловчи талоқ Ислом шариатида китоб, суннат ва ижмоъ билан қонунийлаштирилган ҳукмдир. Ҳа, бизни ҳар қанча надомат ва пушаймонга солмасин, барибир у шариатимизда ўз ўрни ва ҳукмига эга амаллардан биридир!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳафса розияллоҳу анҳо онамизни маълум сабабга кўра бир талоқ қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ

«Эй Набий! Агар аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, иддалари учун талоқ қилинг...» (Талоқ сураси, 1-оят).

(Оят нозил бўлгач, баъзи саҳобалар Расулуллоҳга Ҳафса онамизни қайтиб олишни илтимос қиладилар. Эй Расулуллоҳ, саввома ва қаввомадир. Сизнинг жаннатда бирга бўладиган солиҳа завжаларингиздан биридир, уни қайтариб олинг, – дейдилар. Расулуллоҳ кейин қайтиб оладилар).

Ояти карима гарчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айнан ўзларига доир сабаб ила тушган бўлса-да, унинг ҳукми ул зотга ҳам ва жамики умматларига ҳам тегишлидир.

Талоқнинг машруъиятига суннатдан яна ушбу ҳадисни далил қилиш мумкин:

«Аллоҳнинг наздида ҳалол нарсаларнинг энг мабғузи бу – талоқ!» (Абу Довуд. Ибн Можа. Ҳоким саҳиҳ деган).

Ундан ташқари бутун уммати исломия талоқ  ислом шариатида жорий амал, никоҳни бузади, деб ижмоъан қабул қилган.

Шу ўринда алоҳида бир масалага қисқача тўхталиб ўтиш лозим. Шариатда талоқ бор экан, деб эркак киши хоҳлаган вақтда хотинни талоқ қилиши тўғри эмас. Талоқнинг суннийси ва бидъийси бор. Суннийси бу шариатда кўрсатилган тартибга мувофиқ талоқ қилиш. Бидъийси эса шариатимиз қайтарган талоқ. Масалан, хотин кишини ҳайзли чоғида талоқ қилиш ҳаром, ёки пок ҳолида яқинлик қилган бўлса то кейинги ҳайзини кўриб поклангунича ҳам талоқ қилиш мумкинмас, шунингдек, бир вақтнинг ўзида учталоқ қилиш ҳам бидъий ҳисобланади. Насиб бўлса, кейинги мақолаларда бу мавзуни кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз.

Эр агар талоқ қилишда ўз хатти-ҳаракатларини шариат билан мувофиқлиштирса, Аллоҳ унинг талоғига ҳам ажр беради. Иншааллоҳ!

Авазбек Мўминов

Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Атабанинг мавлоси айтади .Саратоннинг иссиқ куни эди. Бир куни уйғониб, Амр ибн Атабани қидирдик. Қарасак, у тоғда саждада турар, устига эса бир булут соя давоми...

1279 08:00 / 09.01.2020
Ҳажжождан ривоят қилинади .Шуъба эшагини миниб кетаётган эди, Сулаймон ибн Муғирани учратиб қолди. У Шуъбага муҳтожлигидан шикоят қилди. Шуъба эса .Аллоҳга давоми...

1561 09:02 / 21.03.2020
Кўп саҳобалар Али розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидаги мақомларида бўлишни орзу қилишар эди. Аллоҳ Расулуллоҳ билан давоми...

2528 15:15 / 18.12.2018
Шариатда .таварруқ савдоси, деган молиявий муомаланинг ҳукми ҳам баён қилинган. Бу каби савдони бизда .реализацияга мол олиш, дейишга одатланилган. Ушбу савдо икки давоми...

6506 15:10 / 17.03.2019