1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фатво ҳақида

12:30 / 19.03.2019 2185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

III боб

Фақиҳ Абу Лайс раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Баъзи инсонлар фатво беришни макруҳ санашди. Илм аҳлининг оммаси, агар фатво берувчи фатво беришга салоҳиятли бўлса, жоиз дейишган. Аввалги тоифанинг ҳужжати Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: «Сизларнинг дўзахга журъатлиларингиз фатвога журъатлиларингиздир».

Салмон Форсийдан одамлар фатво сўрашганида: «Бу сизларга яхши, менга ёмон», деган эканлар.

Абдураҳмон ибн Абу Лайло айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобидан юз йигирматасини кўрдим. Уларнинг муҳаддиси ҳам, муфтийси ҳам ўзидан кўра, биродари ҳадис айтиб, фатво беришини истарди».

Ибн Сийрин айтадилар: «Ҳузайфа ибн Йамон: «Учта киши инсонларга фатво беради. Қуръоннинг насх бўлган оятларини биладиган киши ёки чорасиз қолган амир ё фатво сўралган аҳмоқ», дедилар».

Ибн Сийриндан бирор нарса ҳақида сўралса: «Мен (бу) аввалги иккаласи ҳам эмасман, учинчи бўлишни ҳам ёмон кўраман», деб қўяр эдилар.

Фатво беришни мубоҳ деганларнинг ҳужжати Абу Ҳурайра, Зайд ибн Холид ва Шабал ибн Маъбадлар айтган ушбу ҳадисдир. Улар айтадиларки: «Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир киши туриб: «Аллоҳ сизни мақтасин, бизнинг орамизда Аллоҳнинг китоби билан ҳукм қилинг», деди. Унинг хасми (адоватчиси туриб) – у ундан фақиҳроқ эди: «У рост гапирди, бизнинг орамизни Аллоҳ таолонинг китоби билан ҳукм қилинг, менга изн берсангиз, айтаман», деди. Набий алайҳиссалом унга рухсат бердилар. У киши айтди: «Менинг ўғлим бу кишига хизматчи эди. Ўғлим унинг аёли билан зино қилди. Унга юзта қўй ва бир хизматчини фидя қилдим. Сўнг илм аҳлидан бу ҳақда сўраганимда, ўғлим зиммасига юз дарра ва бир йил сургун, унинг аёли зиммасига ражм (тошбўрон қилиниш) борлигини айтишди», деди»...

Бу ҳадисда фатво беришнинг жоизлигига далил бор. Чунки у киши: «Илм аҳлидан сўрадим, улар менга хабар бердилар», деб айтганида Набий алайҳиссалом инкор қилмадилар. Яна ўйлаб кўр, бу хабарда фатво беришнинг жоизлигига бошқа бир далил ҳам бор. Гарчи бошқа билимлироғи бўлса ҳам, улар фатво беришяпти ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида фатво беришяпти!

Қуйидаги ҳадис Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан: «У кишидан туяқушнинг тухумини синдириб қўйган муҳрим (эҳромдаги киши) ҳақида сўрашганида, ҳар бир тухумга туянинг боласини қурбонлик қилишни буюрдилар. Сўраган киши Набий алайҳиссаломга келиб, бунинг хабарини берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Алидан эшитганинг, эшитганинг. Лекин шошил. Ҳар бир тухум учун бир мискинга таом беришинг вожиб», дедилар».

Абу Ҳурайрадан денгиз ҳайвонини овлаб сўйилса, эҳромли киши уни еса, ҳалолми, деб сўрашганида, жоиз, деб айтганлар. Абу Ҳурайра Умарга бу ҳақда хабар берганларида, у зот: «Агар бундан бошқасини айтганинигда, сени фалон-фалон қилардим», деганлар. Чунки саҳобалар воқеаларга ҳадислар билан фатво берардилар. Шундай қилиб, фатво беришни мусулмонлар мерос қилиб олганлар. Чунки Аллоҳ таоло:

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ

«Бас, агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг!» (Анбиё сураси, 7-оят).

Аллоҳ таоло жоҳил (билмайдиган) кишиларга уламолардан сўрашга буюрган бўлса, уламоларга ҳам сўралган нарсаларининг хабарини беришни амр этган.

Ҳикоя қилинишича, бир тўп одам учта оқилнинг қайси бири ақллироқ эканини билмоқчи бўлишди. Хулоса шу бўлдики, инсонларнинг энг ақллиси билган нарсасини гапирадиган киши экан.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

                 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни бир аъробий буюк имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга иқтидо қилиб намоз ўқиётган эди. Улуғ имом бомдод намозида қироат қила туриб, хатога йўл қўйдилар. Яъни у давоми...

2209 17:10 / 26.05.2019
Аллоҳ таоло бу ҳаётда инсонни ажойиб буюк ҳикмат учун пайдо қилди. У ҳам бўлса синовдан ўтказишдир. Аллоҳ таоло ушбу дунё хаётида инсонни бошқа бир биродари олдида давоми...

1587 11:00 / 06.05.2020
Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарур. Тижоратда кўп учраб турадиган шубҳали, ноаниқ, аслини билиб бўлмайдиган, шунинг билан бирга, давоми...

2298 17:00 / 05.01.2019
Муҳаммад ибн Абу Алқама Абдулмалик ибн Марвоннинг олдига кириб, .Басранинг саййиди ким, деб сўради. Абдулмалик ибн Марвон .Ҳасан,, деб жавоб берди. Муҳаммад ибн Абу давоми...

2541 07:10 / 20.04.2019