1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дин — илм ва амалдир!

18:30 / 06.03.2022 2263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзилар динни фақатгина баданий ибодатдан иборат деб ўйлашади. Ҳолбуки, дин илм ва ибодатдир. Илмсиз дин фалокатдир.

Ўйлаб кўринг, бир пайтлар шундай кишилар чиқдики, саҳобалар уларнинг қилган амаллари олдида ўз амалларини оз ҳисоблаб қолишди. Аммо у кишиларда ибодат бўлсада англаш йўқ эди, фиқҳ йўқ эди, илм йўқ эди. Оқибат шу бўлдики, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг башариятнинг энг гултожлари бўлган саҳобалар розияллоҳу анҳумга қарши қилич кўтаришди.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Бир қавм ибодатни исташди, илмни зое қилишди. Оқибатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига қилич яланғочлаб қарши чиқишди. Агар улар илм олишганида илм уларни бундан тўсган бўлар эди!».

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Илмсиз амал қиладиган киши ислоҳдан кўра кўпроқ фасод қилади. Илмни шундай талаб қилингки, ибодатга зарар етмасин. Ибодатни шундай қилингки, илмга зарар етмасин!».

Ибодатнинг кўпи илмдан беҳожат қилмайди. Дин ва дунёни тушуниш албатта илмдадир!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Олимнинг обиддан афзаллиги худди тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир», дейдилар.

Бугун ҳам мусулмон умматини қони тўкилишида динсизлар билан бир қаторда илмсиз мусулмонларнинг, ақидаси бузуқ обидларнинг ҳам яхшигина ҳиссаси бор.

Зеро, бир мусулмоннинг ноҳақдан қони тўкилганидан, Аллоҳ учун бу дунёнинг йўқ бўлиб кетиши енгилроқдир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъид ибн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади .Отам шундай ҳикоя қиладилар .Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали давоми...

5708 07:10 / 25.04.2019
Шамс Табризий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Сиз шуни тушунишингиз керакки, ёш рақамнинг ўзи, холос. У сизнинг ҳақиқатингизни ифода этмайди. Сиз олтмиш ёшда ҳам гўдак давоми...

2593 11:06 / 21.07.2019
Бу умумий сарлавҳа остида ваҳий, набийлик, расуллик ва уларга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади.ndash Ваҳий нима.Ваҳий,нинг луғатдаги маъноси .махфийлик, ва давоми...

7631 15:28 / 15.07.2019
Қуръонда таъкидланишича, бандалар қилётган ҳар битта ишни Аллоҳ кўриббилиб туради. Жумладан, Бақара сурасида шундай дейилган Аллоҳдан қўрқинг Билингки, Аллоҳ давоми...

2683 11:09 / 12.08.2020
Аудиолар

211046 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130306 14:35 / 11.08.2021