1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Павелнинг дини

15:00 / 02.03.2019 3551 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун учлик таълимоти ва ҳақ дин ўртасидаги фарқни жуда кўп одам билиб бормоқда. Баъзилар Қуръони кариймда Ийсо алайҳиссаломни “издошларимиз” дейдиганларга қилинган мурожаатга ажаблансалар керак: “Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳга нисбатан ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг расули, Марямга илқо қилган «Калимаси» ва Ундан бўлган руҳдир, холос. Бас, Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтиринг. Учта деманг! Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона Илоҳдан ўзгаси эмасдир, ўзга эмас. У Зот боласи бўлишидан покдир. Осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур” (Нисо сураси, 171-оят).

Ва огоҳлантириш: «Айт: «Эй аҳли китоблар! Динингизда ноҳақ ҳаддан ошманг. Ва илгари ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан чиққанларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг» (Моида сураси, 77-оят).

Бу оятларни ўқиб, кимдирда Янги Аҳдда насроний-тринитар ва насроний-унитарларнинг фарқи ҳамда мусулмонлар ва насронийлар ўртасидаги қандай фарқ борлигига қизиқиш пайдо бўлади. Бу шубҳасиз, Павелнинг дин ҳақидаги таълимотидир. Асрлар давомида насроний-тринитарлар Ийсо алайҳиссалом эмас, балки Павел таълимотларига эргашиб келаётгани ҳақида баҳс-мунозаралар тўхаётгани йўқ. Буни инкор қилиш қийин, чунки Ийсо алайҳиссалом Эски Аҳд қонунларини тасдиқлаш учун келган эди. Павел эса, сирли бир динга ўргатган, унинг дини барча пайғамбарлар олиб келган динга зид бўлган. Минг йиллар давомида пайғамбарлар ваҳий билан келишган. Бироқ Павел бунга бепарволик қилди ва Ийсо алайҳиссалом таълимотига қарши чиқиб, барча диққатни пайғамбар ҳаётига эмас, балки унинг ўлимига қаратди. Леманнинг ёзишича: “Павел ягона муҳим ҳисоблаган нарса – Масиҳ ёрдами ила озод бўлишга умидларнинг барчасини вайрон қилувчи Ийсонинг ўлимидир. Яҳудийларнинг мағлуб бўлган Масиҳини у қайта тирилган, инсон ўғлини эса Худо ўғлига ва ғолиб Масиҳга айлантиради” [Lehmann, Johannes. pp. 125-б].

Ийсо алайҳиссалом ва ҳаворийлар таълимотини Павел бузган деб ҳисоблайдиган олимлар кам эмас. “Павел насронийлик деб атаган нарса тўлиқ бидъат эди. Бу бидъат эса на яҳудийлар, на ессейлар ва на Ийсо алайҳиссалом ақидасига асосланган. Сконфилд сўзларига кўра, Павел бидъати анъанавий насронийлик асосига айлантирилди, илк вақтларда мавжуд бўлган черковлар эса бидъатчи деб эълон қилинди” [Lehmann, Johannes. p. 128].

Леман давом этади: “Ийсо алайҳиссалом қилмаган ва қилишдан бош тортган нарсаларни Павел бемалол қилади. У нажот ҳақидаги илоҳий ваъда мажусийларга ҳам тегишли, деган фикрни ифода қилади. У Мусо алайҳиссалом қонунини бекор қилади ва Худо билан тўғри мулоқот қилиш йўлини тўсиб, воситачи пайдо қилади” [Lehmann, Johannes. p. 134].

Кимдир Павелни авлиё бўлган, дейди. Уларнинг бири бўлган Жоэл Кармайкл қуйидаги сўзларни айтган:

“Биз тасаввурдан ортиқ даражада Ийсодан узоқмиз. Агар Ийсо Қонунни “барпо қилиш учун” келган бўлса, “Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади” деб ишонган бўлса, энг асосий амр: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд – ягона Худованддир”, дейилган бўлса ва “Биргина Худодан бошқа ҳеч ким савоб эгаси эмас”, бўлса... У Павел таълимоти ҳақида нима деган бўлар эди?!

Павелнинг ғалабаси тарихий Ийсони йўқ қилиб ташлашни англатар эди. ...У худди каҳрабодаги пашша кабидир [Carmichael, Joel. p. 270]. Ийсо алайҳиссалом ва Павел таълимотлари бир-бирига зид эканини жуда кўп муаллифлар пайқашган. Уларнинг яхшилари деб ҳисобланганлар ўз фикрлари билан таъвил қилишдан ўзларини тутишган ва фақат ўртадаги фарқларни баён қилиш билан чекланишган. Доктор Реднинг ёзишича: “Павел таълимотидаги асосий нарса бутун инсоният нажот топишини таъминлайдиган тарихдаги илоҳий бир ҳодиса (акт) ёки бир нечта ҳодисалардир. Ким бўлишидан қатъи назар, илоҳий ҳодисаларга – инкарнация, ўлим, илоҳий мавжудотнинг қайта тирилишига иймон келтирганлар нажот топишади”.

“Павелга кўра, дин моҳияти художўйликдан иборат, усиз дин бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси Ийсо алайҳиссалом эътиқодлари ёки ўзгарган таълимотлари бўлиши мумкинми? Қани Ийсо алайҳиссалом таълимотларидан Павел ўрганган ва англаган нарсалар?”  “Павел учун барча бўлган нарсалардан қанчаси Ийсо алайҳиссаломга маълум бўлган? Ҳеч қанчаси!” [Wrede, William. 1962. Paul]

Доктор Юҳанно Вайснинг ёзишича: “Энг илк черковларнинг Масиҳга бўлган иймонлари ва Павелнинг таълимотлари Ийсо алайҳиссаломнинг рисолатлари билан фарқ қилган. Бу энг янги дин эди” [Weiss, Johannes. 1909. Paul and Jesus].

Кимнинг таълимоти ғолиб бўлган, деган саволнинг жавобини юқорида номлари зикр қилинган олимларга қолдирамиз. АммоИйсо алайҳиссалом ва Павел таълимотлари икки хил нарса эканини тушунган ҳолдаўзингизга ўзингиз савол берингМен қайси бирини танлайман – Ийсо алайҳиссалом-ми ёки ПавелМавзу шу даражада муҳимкихатто Майкл Харт ўзининг тарихда энг кўп таъсирга эга бўлган юзта шахсга бағишланган асарида ёзишича:

“Масиҳ – ахлоқ-одоб ва насронийлик фалсафасининг асосчиси сифатида (чунки улар яҳудийларникидан фарқ қилади) талқин қилинса ҳам, бироқ насроний ақидаларнинг асосчиси авлиё Павелдир. У Янги Аҳднинг кўп қисмлари муаллифи ҳамдир ва иймон келтирувчиларнинг кўпайишига ҳам катта ҳисса қўшган” [Майкл Харт «Тарихда 100 та буюк шахс»].

Павелнинг қарашлари ҳақида: «У Ийсонинг ўлимига (Ислом ақийдасига кўра, Ийсо алайҳиссаломни хочда ўлдиришмаган) нима сабаб бўлгани билан қизиқмади, балки у фақат бу ўлим шахсан унга аҳамиятли эканлигини кўрсатди, холос. У одамларни Аллоҳга қайтишга чақирган кишини – нажоткорга айлантирди. У анъанавий яҳудийлик ҳаракатини алалоқибат яҳудийлик динига қарама-қарши бўлиб қолган кенг қамровли динга айлантирди» [Lehmann, Johannes. p. 137].

Ийсо билан Павелнинг таълимотларини фарқловчи учта хислат бордирки, уларни инкор қилиш инсониятнинг нажот топишига хавф солиши мумкин. Бу фарқлар аҳамиятига кўра қуйидагилардир:

1) Ийсонинг илоҳийлиги ҳақидаги Павел таълимоти Ягона Илоҳ ҳақидаги Ийсонинг таълимотига зиддир.

2) Павел тарафидан таклиф қилинган иймоннинг ўзи билан оқланиш тушунчаси, Ийсо тасдиқлаб келган Эски Аҳд қонунига мос эмас.

3) (Павелнинг сўзларига кўра) бутун инсоният учун пайғамбар қилиб юборилган Ийсо билан (Ийсонинг ўзи таъкидлаганидек) фақат бир миллатга юборилган Ийсо орасида фарқ бор. [Ийсо алайҳиссалом – Бани Исроилга юборилган пайғамбарлар силсиласидан бир пайғамбардирИйсо алайҳсиссаломнинг ўзи: “Мен фақат Исроил халқининг адашган қўйлари ҳузуригагина юборилганман, – деди” (Матто 15:24). Ийсо шогирдларини даъват учун жўнатибуларга: “Мажусийлар йўлига оёқ босманглар ва самарияликларнинг бирон шаҳрига кирмангларАксинчаадашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар», деб буйруқ беради (Матто 10:5-6). Ўзининг пайғамбарлик даврида эса, у бирон бир мажусийни динига киргазмаган. Ёрдам сўраб келган мажусий аёлни итга қиёс қилгани ҳақида ривоятлар бор (Матто 15:22-28 ва Марк 7:25-30). Савол туғилади: Ийсо алайҳиссаломни ўзининг илоҳи ва қутқарувчиси деб билган одам нима деб ўйлаши мумкин?

Шуниси қизиқки, бу ҳолатлар насронийликни нафақат яҳудийликдан, балки Исломдан ҳам узоқлаштирувчи ўта муҳим ақидавий фарқларни ўзида мужассам қилган. Яккахудолик ҳақидаги ваҳийлар орасида насронийликнинг учлик таълимоти бегонадир.

Демак, Ийсо алайҳиссалом, Худо ягонадир, деб айтган. Марк баён этган хушхабарда (12:29): «Исо унга жавоб бериб деди: – Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд – ягона Худованддир», дейилган. Кейин у: «Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин...», дейди. Ва бу севгининг аҳамиятини кўрсатиш учун Ийсо алайҳиссалом: «…Мана бу энг муҳим амр!», - деб айтади (Марк 12:30). Ийсо бунинг аҳамиятини кўрсатиш учун буни бир неча марта такрор айтган. Матто Инжили (22:37), Лукада (10:27) ҳамда «Чиқиш» (20:3): «Мендан бошқа худоларга сажда қилманг”, дейилган. Ийсо юқорида зирк қилинганларни Иккинчи Қонундан 6:4-5 олиб гапирган, бу барча Библия шархларида қайд қилинган. Шуларга қарамай, Павелнинг таълимоти ҳозир учлик ақидаси деб аталган нарсага айланиб қолган.

Савол туғилади: Ийсо алайҳиссаломнинг Эски Аҳдга муносабатлари қандай бўлган, Павел нимага суянган?

Ийсо алайҳиссалом таълимотида ўзи Худо деган нарса бўлмаган. (Ҳозирги насронийлик Павел таълимоти асосида шаклланган. Ийсо алайҳиссалом ҳеч қачон ўзини Худо демаган. Инжилдан бу нарсаларни топа олмайсиз, бироқ Павел ва унинг издошлари ҳақиқий рисолатни бузиб ташлади. Буни бошқа мавзуда кўриб чиқармиз, иншаа Аллоҳ)

 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Бу ndash нилометр, яъни Нил сатҳини ўлчовчи қурилма. Бу мусулмонларнинг Мисрдаги энг қадимий иншоотларидан биридир. Унинг ёрдамида Нил дарёсидаги сувнинг сатҳи давоми...

2550 09:00 / 04.04.2022
Черковнинг айби билан Оврўпа халқларнинг маъишат ва озодалик борасидаги вазиятлари ачинарли ҳолга тушиб қолган эди. Бу борада ёзилган айтилган гапсўзлар, давоми...

3376 15:00 / 26.12.2018
Исломда бадан поклиги бўйича бир қанча ҳукмлар жорий этилган бўлиб, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бадан поклиги борасидаги диний таълимотларга давоми...

2231 11:30 / 15.09.2021
Католиклик юнонча ndash бутун жаҳон ҳам 1054 йилда христианликнинг иккита ndash ғарбий ва шарқий черковга бўлиниши натижасида ташкил топган.Католиклик Оврўпа, Америка давоми...

7142 18:30 / 21.02.2019
Аудиолар

120080 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41745 14:35 / 11.08.2021