1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Наботот илми ривожи

11:00 / 07.03.2023 2243 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутган даврда, Қуръон ва Суннатга амал қилган пайтларида, (ушбу ва шунга ўхшаш) ҳадисларга ҳам яхши амал қилганлар. Бунинг натижаси ўлароқ мусулмон ўлкаларида қишлоқ хўжалиги, зироатчилик мисли кўрилмаган даражада ривожланган.

Бу соҳа маҳсулотларининг энг яхшиси ва энг кўп қисми мусулмон юртларида етиштирилган ва ортиқчаси бошқа юртларга сотилган. Бошқа халқлар бу соҳада мусулмонлардан дарс олганлар, тажриба ўрганганлар.

Ўша вақтларда бу соҳа бўйича илмий изланишлар ҳам кенг кўламда олиб борилган. Ўша даврда битилган китобларни варақлаганимизда бунга кучли далил ва ҳужжатлар топамиз.

Ҳозирги кунда ривожланган ғарб давлатлари тилида баъзи бир машҳур қишлоқ хўжалиги экинлари ва маҳсулотлари мусулмон халқлар тилидан олинган кўчма сўзлар билан аталиши ҳам бунга ёрқин далилдир.

Ижозатингиз билан шу ерда мусулмонларнинг зироатчилик, хусусан, набототшуносликка қўшган ҳиссалари ҳақида қисқача маълумот келтирсак.

Бошқа илмлар қатори наботот илми ҳам мусулмонлар томонидан қилинган ҳаракатлар туфайли илм сифатида шаклланди ва тараққий этди. Албатта, қадимдан инсон наботот ила қизиқиб уни ўрганиб келган, аммо илм дини бўлган Исломгина набототларни ўрганишни ҳақиқий илмий баҳсга айлантирди ва бу соҳада алоҳида илм пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Мусулмонларни бу соҳадаги илмий баҳсларга ундаган асосий омил, албатта, Қуръони Карим ва Суннати мутаҳҳарадаги илмга тарғиб қилувчи таълимотлар бўлган.

Шу билан бирга, Қуръони Каримда ҳам, Суннати мутаҳҳарада ҳам набототлар ҳақида кўплаб маълумотлар зикр этилган. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло анжир, зайтун каби набототлар ила қасам ичган. Аллоҳ таоло нима билан қасам ичган бўлса, бежиз бўлмайди. Шунинг учун мусулмонлар ўша нарсага алоҳида эътибор берадилар. Худди мана шу руҳ мусулмонларнинг наботот илмига асос солишларига сабаб бўлган.

Мусулмонлар наботот илмига тажриба ва тадқиқот руҳини берганларига мисол тариқасида 639 ҳижрий санада вафот топган машҳур олим Рашидуддин Сурий раҳматуллоҳи алайҳининг илмий басҳларини келтириш мумкин. У киши турли набототларни ўрганиш учун илмий сафарга чиққанларида ўзлари билан бирга уста рассомлардан ҳам олиб чиқар эканлар. Рашидуддин Сурий қайси набототни ўргансалар, ўшани рассом ҳам худди ўзининг ҳажми ва рангидек қилиб расмини солар экан. Рассом ҳар бир набототни уч марта: ўсаётган, пишиб етилган ва қуриб битган пайтидаги расмини солар экан.

Олим наботот илми бўйича «Ал-адвия ал-муфрада» ва «Ат-тож» номли китобларни таълиф қилган. У кишининг китобларида тўрт юз олтмиш олтита ўсимликнинг тўлиқ васфи келтирилган.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоният буюк мақсад билан яратилгач, ҳеч бир замонда ўз ҳолига ташлаб қўйилмади Аллоҳ таоло инсон учун ер юзида бахтли ҳаёт кафолатини берувчи Ўзининг давоми...

8868 18:10 / 26.01.2019
Салбчиларнинг Яқин Шарқдаги енгилиши. 1250 йилларнинг иккинчи ярмида христианларнинг Сурия ва Фаластиндаги позицияси бирқанча мустаҳкамланди, чунки бу вақтда давоми...

1917 16:22 / 06.11.2023
XIII асрнинг бошида Европада фақат гуноҳсиз болаларгина Муқаддас Ерни озод этишга қодир, деган ишонч тарқалди. .Ғайридин,лар томонидан муқаддас қабрни .ишғол, давоми...

2131 10:45 / 10.11.2023
Мусулмон давлатида яшаётган иймонлиИсломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда давоми...

2865 17:00 / 13.05.2022
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021