1447 йил 20 жумадул аввал | 2025 йил 11 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Моддиятчилик фалсафаси

15:47 / 29.05.2024 2015 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дин Халверзондан олинган иқтибосга кўра: «Уйғониш даври (милодий 1600-1800 йиллар) илм-фан эришган ютуқлар маърифат даври келганини англатди. Одамлар илм-фанни ҳақиқатнинг пировард мезони даражасига кўтариб олдилар.

Фрэнсис Бэкон (1561-1626), Роберт Бойль (1627-1692) ва Исаак Ньютон (1642-1727) томонидан табиатдаги янги қонунларнинг кашф этилиши оқибатида инсон коинотни механизмга қиёслай бошлади. Бундай таққослаш эса коинотнинг таянчи сифатида Худога бўлган эҳтиёжни бекор қилди.

Томас Гоббс (1588-1679), Дэвид Юм (1711-1776) ва Эммануил Кант (1724-1804) каби файласуфлар насроний дунёқарашларга яна бир кучли зарба бердилар. Гоббс материализм (моддиятчилик) фалсафасига асос солди. Бу фалсафа материяни (яъни моддани) коинотнинг олий субстанцияси (асоси, унсури) деб ҳисобларди. Юм ўзининг «Инсон табиати ҳақидаги рисола»сида Инжилда баён этилган мўъжизаларнинг ҳақиқийлигига эътирозлар билдирди. Кант эса одамларни ўз ақли, онгига таянишга, черков ҳукмининг кишанларидан халос бўлишга чақирди.

Бироқ, Маърифат эришган барча ютуқларга қарамай, XIX асрда ҳали кўпчилик одамлар, шу жумладан олимлар ҳам, ақлли Яратувчи шахсининг борлигига ишонишар эди. Бунинг сабаби – ҳаёт ва борлиқнинг пайдо бўлиши масаласида креационизмга муқобил бўлган ва атрофимиздаги оламни очиқ-ойдин ва оқилона изоҳлай оладиган ҳеч қандай назария йўқ эди. Бироқ, Чарльз Дарвин назарияси пайдо бўлгач, ҳамма нарса ўзгариб кетди».

Аммо европаликлардан қариб минг йил олдин ҳақиқий илм-фан ривожига эришган, улар бу борада ўрнак ва устоз бўлган мусулмонларда ундай бўлмаган эди. Мусулмонларнинг илм-фан борасида эришган ютуқларининг ҳар бири уларни илм-фанга чорлаган ва ўз динларига бўлган иймон-эътиқодларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилган эди. Европаликларни бузулган дин асосидаги черков илм-фандан тўсган ҳамда илмий кашфиёт ва ихтиролари учун уларни тафтиш маҳкамаларига тортган эди. Шунинг учун европаликлар илм-фанни динга – черковга қарши қўйдилар.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар ўзлари борган юртларнинг бойликларини ташиб кетмаганлар, бошқа босқинчилар қиладиган тасарруфотларни қилмаганлар. Ҳамма келишув асосида давоми...

3743 14:30 / 26.09.2021
Аллоҳ таоло инсонни фақат моддий манфаатлар орқасидан қувадиган ёки фақат руҳий ибодатлар билан машғул бўладиган қилиб яратгани йўқ. Балки, ҳар икки тарафга ҳам давоми...

2128 09:00 / 20.08.2021
Қопқон тулкининг думини қисиб, узиб юборди. Бошқа бир тулки ундан .Думингни нега кесдинг, деб сўради.Думи узилган тулки .Мен ўзимни шундай ҳис қиляпманки, гўё давоми...

2942 15:33 / 25.01.2023
Биринчи бўлиб инквизиция тарихи ҳақидаги черков асарини сицилиялик инквизитор Луис Парамо ёзиб, .Муқаддас инквизицияни келиб чиқиши ва уни ривожланиши ҳақида,ги давоми...

1809 12:42 / 29.09.2024