1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Хиёнат ва аҳдга вафо қилмаслик

16:00 / 10.12.2018 5257 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аҳдга вафо қилинглар! Зеро, аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир» (Ал-Исро сураси, 34).

Зажжож айтадилар: «Аллоҳ буюрган ва қайтарган барча нарсалар аҳддандир».

«Эй мўминларбитимларга (Аллоҳ таоло билан ўрталарингиздаги битимларга – У зотга бандалик қилиш ҳақида берган аҳд-паймонларингизга ҳамўзаро бир-бирингиз билан келишиб олган битимларингизга ҳамвафо қилингиз (Моида сураси, 1).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларки: «Аҳдлар Қуръонда ҳалол-ҳаром, фарз қилинган ва ҳад белгиланган нарсалардир».

Заҳҳок айтадилар: «Аллоҳ таоло бу умматдан ҳалол-ҳаром қилинган, намоз каби фарз этилган нарсаларга ва бошқа аҳдларга вафо қилишга аҳд-паймон олган. Аҳдлар ҳам худди шу каби бўлиб, Аллоҳ фарз қилган муҳкам нарсалардандир. Бирон бир ҳолатда ҳам уни бузишга йўл йўқ».

Муқотил ибн Ҳайён айтадилар: «Аллоҳ Қуръонда буюрган Унинг Ўзигагина итоат этишингиз ва қайтарган нарсалардан қайтишингиз хусусида сизларнинг зиммангизга юклаган аҳдларга, мушриклар билан сизларнинг орангиздаги аҳдлар – битимларга ва инсонлар ўртасидаги аҳду паймонларга вафо қилинглар». Валлоҳу аълам.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни ташламагунига қадар унда мунофиқликнинг битта хислати бўлади. Улар гапирса, ёлғон гапиради, аҳдлашса, аҳдида турмайди ва агар баҳслашса, фожирлик қилади (ҳаддидан ошади)» (Бухорий, Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида ҳар бир (аҳдини бузган) хиёнатчини танитиб турадиган байроғи бўлади. Бу фалончининг хиёнати, дейилади» (Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Мен қиёмат куни уч кишининг – менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг, ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг ва мардикорни ижарага олиб, ишлатиб, ҳақини тўлиқ бермаган кишининг душманидирман», деди» (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким итоатдан бўйин товласа, қиёмат куни Аллоҳга йўлиққанида унинг ҳеч бир ҳужжати бўлмайди. Кимки бўйнида байъат бўлмаган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимида ўлибди» (Муслим ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Ким дўзахдан йироқ бўлиб, жаннатга киришни ёқтирса, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ҳолда ўзига берилишини яхши кўрган нарсани одамларга берсин. Ким бир имомга байъат қилиб, унга қўлининг битимини ва қалбининг мевасини берса, агар қодир бўлса, унга итоат этсин. Мабодо бошқаси келиб, у билан талашиб-тортишса, ўша бошқа кимсанинг бўйнига уринглар (яъни, ўлдиринглар)» (Муслим ривояти).


“Гуноҳи кабиралар” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Болдир очиладиган яъни, оғир ҳисобкитобга чоғланиладиган ва улар кофирлар кўзлари қуйига эгилган, хорлик уларни давоми...

4452 15:15 / 24.12.2018
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Либосларингизни пок тутинг, Муддассир сураси, 4.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

6192 11:30 / 18.12.2018
Зинодан ўзини тийиб қолган эркакУлфатлар билан йиғилиб, кўришиб турамиз. Бир куни улфатларим саунага боришни таклиф қилишди. Бордик ва чўмилдик. Сўнгра саунага давоми...

3114 11:00 / 29.12.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан давоми...

2414 11:41 / 09.02.2022