1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Сийдикдан покланмаслик

11:30 / 18.12.2018 6188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Либосларингизни пок тутинг» (Муддассир сураси, 4).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар-да: «Бу иккиси (яъни, қабрдагилар) азобланмоқда. Гуноҳи кабира сабабли азобланаётганлари йўқ. Ҳа, у гуноҳи кабирадир. Улардан бири чақимчилик қилиб юрарди, бошқаси эса сийдигидан сақланмасди», дедилар» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қабр азобининг кўпчилиги сийдик сабабли бўлади. Бас, сийдикдан пок бўлинглар!» (Дориқутний ривояти).

Кимки бадани ва кийимларини сийдикдан пок сақламаса, унинг намози мақбул бўлмайди.

Ҳофиз Абу Нуаъйм «Ҳилъа» китобларида Шафий ибн Матиъдан ривоят қилади: «Тўрт тоифа кимсалар ўзи азобланаётган дўзах аҳлига яна озор берадилар. Улар «Ҳамим» (қайноқ сув) ва «жаҳим» (дўзах олови) орасида сарсон бўладилар, ўзларига ўлим ва ҳалокат тилайдилар. Дўзах аҳли бир-бирларига: «Буларга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётганимиз етмаганидай, яна бизга озор беришяпти?» дейишади. Улардан бири чўғдан бўлган тобутга қамалган бўлади. Бошқаси ичак-чавоқларини тортаётган бўлади. Яна бирининг оғзидан йиринг ва қон оқаётган бўлади. Ва охиргиси ўз гўштини еяётган бўлади. Тобутдаги кишига: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики: «Бу киши ўлиб, бўйнида одамларнинг моли қолганда, унга вафо қилмаган». Кейин ичак чавоғини тортаётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши сийдик қаерига тегаётганига парво ҳам қилмасди, ўша ерини ювиб ҳам ташламасди. Сўнг оғзидан йиринг ва қон оқаётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши ҳар бир фаҳш ва уятсиз сўзларга назар солиб (ешитиб), ундан роҳатланарди, беҳаёликдан лаззатланарди. Охири гўштини еяётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши ғийбат қилиб одамларнинг гўштини ер ва чақимчилик қилиб юрар эди».

Аллоҳдан афв ва офият сўраймиз. Албатта, У раҳмлиларнинг раҳмлироғидир.


“Гуноҳи кабиралар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига давоми...

5115 21:00 / 25.02.2019
Аллоҳ таоло айтади.Эй инсон, Парвардигоринг сизларга ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда отаонага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у икковидан давоми...

3725 17:10 / 08.04.2019
Аллоҳ таоло айтади.Улар ёлғон гувоҳлик бермаслар,Фурқон сураси, 72оят.Бу Раҳмонга суюкли бандаларнинг еттинчи сифатидир.Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар давоми...

4552 19:30 / 03.07.2019
Аллоҳ таоло айтади.Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панднасиҳат қилинглар, сўнг яъни, насиҳатларинг кор қилмаса, уларни ётоқларда давоми...

13009 15:00 / 21.03.2019
Аудиолар

120338 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41975 14:35 / 11.08.2021