1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қабрда савол-жавоб қандай юз беради?

13:50 / 10.12.2018 16250 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мункар ва Накир билан банда ўртасида бўладиган савол-жавоб инсоннинг руҳий оламида бўладими ёки бевосита қабрнинг ичидами? Бу вақтда инсонга яна жон киргизиладими? Инсон фаришталарнинг саволларини биз билган қулоқ воситасида эшитиб, уларга ўз тили билан бизлар бу ҳаётда гаплашгандек жавоб берадими? Маълумки, бу савол-жавоб вақтида банда ўтирғизиб қўйилади. Бу ҳолат қабр ичида қандай юз беради? Мункар ва Накир бевосита банданинг бошига гурзи билан урадими? Бундан бош шикастланадими ёки бу ҳолат руҳий оламда содир бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қисқаси шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида икки фариштанинг савол-жавоб қилиши ҳақида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан инкор қилиб бўлмайдиган даражада кўплаб хабарлар келган. Бунга иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.

Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлиши ҳақида гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл уни тасаввур қила олмайди. Шариатда эса бу борада ақл кўтарадиган нарса келмаган.

Руҳнинг баданга боғлиқлиги тўрт турлидир:

1. Руҳнинг инсон баданига у она қорнида ҳомила бўлган даврда боғланиши.

2. Қориндан ер юзига чиққанидан кейин боғланиши.

3. Уйқу ҳолатида боғланиши. Бу ҳолда руҳ баданга гоҳ боғланиб, гоҳ ажралиб туради.

4. Ўлгандан кейин барзахда боғланиши. Агар руҳ бадандан ажралиб чиқса ҳам, уни бутунлай тарк этмайди. Балки зарур вақтда қайтиб туради. Ҳадисларда салом берувчи салом берганида, жанозага келганлар кўмиб бўлиб, қайтиб кетаётганларида кавушларидан овоз чиққанда ўлик эшитиши баён қилинган. Шунга ўхшаш ҳолларда руҳнинг қайтиши хос бўлиб, тирилиш учун эмас, бошқа нарсалар учундир. Қиёмат кунидан олдин баданга ҳаёт қайтиб кирмайди. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Абу Салама ибн Абдурраҳмон айтади .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни кўргани борсам, оғриқдан қийналиб ётган экан. Уни бағримга босиб, .Аллоҳим, Абу Ҳурайрага шифо давоми...

2284 09:05 / 03.11.2019
Ғордаги кабутар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратлари ҳақида ҳикоя қилиб берадиМен пок оқ кабутарман. Каъба томондан дондун олиб келиш учун у давоми...

4394 17:09 / 04.11.2020
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

10288 17:00 / 05.04.2019
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу вафотидан олдин кўп йиғлади. .Нима учун йиғлаяпсиз, деб сўрашган эди, .Дунёдан кетаётганимга ачинганимдан йиғламаяпман. Аммо давоми...

3332 07:40 / 01.04.2019