1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Дин нима?

17:00 / 24.07.2022 14522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диннинг маъно-моҳиятини англамоқ керак

 «Диннинг ҳақиқати» – кўринишдан икки сўздан таркиб топган бўлса-да, шарҳи узун бир маърузага айланиб кетади. Лекин мен диққатингизни энг муҳим нарсага бурмоқни истардим.

 Ҳозирги замонда қаерда ва қачон дин тилга олинса, кишини дунёдан бурувчи ва дунёга зид нарса деб тушунилади. Ва қайсидир тарафдан динга қайтинг деган чақириқ келса, аксар ҳолатда одамлар буни дунёни мутлақ тарк қилмоқлик керак деб тушунадилар ва агар биз дин тарафга юзланадиган бўлсак, дунёдаги биз учун зарур нарсалар ва истакларимизни тарк қилишимиз керак бўлиб қолади, акс ҳолда диннинг барокотини ҳосил қила олмаймиз, деб фикр юритамиз. Дин ва дунё бирини иккинчисига қўшиб бўлмайдиган, бир-бировига тескари деган тушунча ҳосил бўлган. Шу ва бошқа нарсалар менга туртки бўлиб, ушбу мажлисда қисқача «диннинг хақиқати» деб нимага айтилади, қайси ўринда дин дунёга тескари ва қай ҳолатда дунё билан ҳамнафас эканлигини айтиб ўтмоқчиман.

 Инсон ва дин учун.

 Гапнинг асли шуки, бирор шахс Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлса, яъни у ушбу коинотни бир яратувчи бор қилди, бу ой, қуёш ва юлдузларнинг холиқи ва инсонни пайдо қилгувчи зот борлигига таслим бўлса ва Аллоҳ таолонинг яратиши ва яратгач инсонни ерга юборишидан бирор мақсад борлиги ва ушбу мақсадни ҳосил қилмоқ учун эса бир йўли кераклиги кундай равшандир. Чунки Аллоҳ таоло инсонни ҳеч қандай мақсадсиз пайдо қилмоғи ва ҳидоят нуридан маҳрум қилиб, зулмат ботқоғига ташлаб қўймоқлиги мумкин эмасдир. Ҳосили гап, кимки Аллоҳ таолонинг борлигига ишонса ва унга иймон келтирса, Аллоҳ таоло бундай инсонни ҳидоятга чорлайди ва унга қай тарзда ҳаёт кечириш йўлини ҳам айтиб беради.

 Дунёда муомала икки қисмга бўлинади.

 Бунга бошқача ном билан ҳам таъбир берса бўлади. Масалан: Аллоҳ таоло ғайбни билгувчи ва мутлоқ ҳаким зотдир. Шунинг учун у инсонни коинотга юборгандан сўнг, инсон баъзи нарсаларни бамайлихотир англаб бирор-бир ташқи раҳнамосиз уни эътироф қилиб ва амал қила олишини ҳам Аллоҳ таоло азалдан билган. Шу билан бирга, агар Аллоҳ таоло инсонни ҳеч қандай раҳнамосиз ташлаб қўйса, унинг ақли оқсайдиган ва бу оқсаш оқибатида тўғри йўлдан адашиши муқаррар бўлган бир қанча муаммолар ҳам Аллоҳ таолога азалдан маълум. Шу сабабдан Аллоҳ таоло башариятни бундай хавфдан ҳимоя қилиш учун ва одамлар яхши-ю ёмонни фарқласинлар деб ҳукмлардан иборат бўлган бир тўпламни бизга ҳадя қилган.

 

Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний.

Таржимон: Акмал Абдураҳмон.

 

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом уммати ўрта mdash мўътадил умматдир. Ўрта деганда, яхшилик ва афзаллик, мўътадил, адолатли, ҳиссиётда ўрталик маъносини англатади. Ислом уммати эътиқод ва давоми...

1179 09:00 / 30.01.2023
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг Албидая ванниҳая китобида, Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг Тариху Димашқ китобида, Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг Сифатус давоми...

974 09:00 / 11.07.2023
1. Балони даф қилади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф давоми...

1194 10:38 / 25 март
Милодий 851 сана 9 апрелда учинчи ҳижрий асрнинг энг машҳур фақиҳларидан бўлган Ҳотам алАсомм вафот қилди. У жуда ҳам парҳезкор ва зоҳид инсон эди. .Асомм,, яъни .кар, давоми...

1712 11:03 / 02 январь