1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Холиқ назар қилса ҳолимиз қандай бўлишини тасаввур қилдингизми?!

11:03 / 02 январь 1722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Милодий 851 сана 9 апрелда учинчи ҳижрий асрнинг энг машҳур фақиҳларидан бўлган Ҳотам ал-Асомм вафот қилди. У жуда ҳам парҳезкор ва зоҳид инсон эди. «Асомм», яъни «кар» лақаби эса унга бир воқеа ортидан берилган. Бу нарса унинг юввош, одобли ва гўзал хулқли эканлигига далолат қилади. 


Бир аёл ундан бир масала ҳақида фатво сўраб келади ва беихтиёр орқасидан овозли ел чиқиб кетади. Аёл ниҳоятда хижолат бўлади. Ҳотам эса ўзини карликка солади. Худди уни эшитмагандек шундай дейди:
- Эшитмадим, қаттиқроқ гапир!
Ҳотам ўзини карлардек тутгани учун шу лақабни олади!
Кўнгил олиш нақадар гўзал. Айбни яшириш нақадар ажойиб. Бировларнинг айбини кўриб кўрмаганга олиш қандай гўзал!


Заркалий ўзининг «Ал-аълом» номли ажойиб китобида келтиради:
«Ҳотам ал-Асомм бир куни фарзандларига ҳажга отланганини айтади. Фарзандлари йиғлаб: «Бизни кимга ташлаб кетасиз?», дейишади. Унинг қизларидан бири ниҳоятда баракали ва бошқача эди. Аллоҳ уни таваккул ва ишонч неъмати билан сийлаган эди. У ака-укаларига деди:
- Отамизни ўз ҳолларига қўйинглар. У киши ризқ берувчи эмас. Кетаверсинлар!


Ҳотам йўлга чиқди. Унинг фарзандлари оч қолишди. Ҳалиги қизини энди ака-укалари маломат қила бошлашди. Қиз Аллоҳга ёлворди: «Эй Роббим! Мени уялтириб қўйма!».


Улар яшайдиган жойдан амир ўтиб қолиб ходимига сув топишини буюрди. Ҳотамнинг аҳли унга тоза кўзада зилол сув беришди. Амир бу кимнинг уйи эканлигини сўради. Унга бу уй Ҳотам ал-Асоммнинг уйи эканлигини айтишди. Амир бир халтача олтинни уйга улоқтирди ва деди: «Ким мени яхши кўрса мен қилгандек қилсин!».


Амирнинг ҳамроҳлари ҳам Ҳотамнинг уйига бир халтачадан олтин улоқтиришди. Ҳотамнинг қизи йиғлай бошлади. Онаси ундан нега йиғлаётганини сўради. Қиз деди:
- Бир махлуқ бизга назар қилганида шунчалик бой бўлдик. Холиқ назар қилса ҳолимиз нечук бўлишини тасаввур қилдингизми?!».


Бу дунё шаксиз сабаблар дунёсидир. Биз сабабларни тутишга амр қилинганмиз. Сабабларни тутиш Аллоҳга бўлган ишончга зид келмайди. Сабаблардан кимдир беҳожат бўладиган бўлса иймони юксак Набийлар беҳожат бўлишар эди. Мусо алаҳиссалом Ҳизр билан учрашувга чиққанда зод-роҳила қилиб олган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларида ўзларига йўлбошчи ёллаган эдилар. Мақсад сабабларни тутиш билан Аллоҳга бўлган ишонч ўртасини тутишдир. Сабабларни гўё ундан бошқасининг фойдаси йўқдай тутамиз. Аллоҳга эса гўё сабабларнинг ҳеч бир фойдаси йўқдай ишонамиз!


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 сентябрдаги 03-07/7119-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европа мафиясининг бошлиғи Эльвис Киламенди Исломни қабул қилганини эълон қилди. У аввал совуққонлик билан инсонларга зарар етказар, раҳмшавқат нималигини давоми...

4241 11:00 / 17.03.2022
Хушфеълли, карамли бўлади. Солиҳлар, хайр аҳли ва мискинларга тавозели бўлади. Хотиржам, сокин ва виқорли бўлади. Қуръонни тирикчилик манбаи қилиб, уни касб давоми...

1696 14:30 / 06.11.2021
Гуноҳ қилиб турган ҳолатингда Аллоҳ сенга неъматлар инъом этаётган бўлса, бундан ғурурланма Бу неъматларни яхшилиқдан нишона, деб хомтама ҳам бўлма Балки, бу давоми...

1748 17:00 / 21.02.2022
Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.Маъноси .Эй Раббимиз Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин,.Имом Бухорий ривоят қилган давоми...

2324 09:00 / 17.01.2023