1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллоҳнинг неъмати яхшиликми?

17:00 / 21.02.2022 1747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гуноҳ қилиб турган ҳолатингда Аллоҳ сенга неъматлар инъом этаётган бўлса, бундан ғурурланма! Бу неъматларни яхшилиқдан нишона, деб хомтама ҳам бўлма! Балки, бу Аллоҳ таолонинг сенга бераётган синовидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Агар Аллоҳ таоло гуноҳларни қилиб турганига қарамасдан, бирор бандага яхши кўрган нарсасини бераётган бўлса, билгинки, бу неъмат У зот тарафидан бир синов-ҳийладир».

Имом Аҳмад ривояти.

Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа бир ҳадиси шарифда бундай дейилади: «Албатта, Аллоҳ дунёни ўзи яхши кўргану яхши кўрмаган кимсаларига бераверади. (Аммо) динни фақат яхши кўрган бандасига ато этади».

Ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслик керак.

Бу дунёда инсонлар истиқомат қилар экан, катта-кичик, турли-туман гуноҳларни қилади. Агар улардан бирортасига «Аллоҳдан қўрқ, тавба қил», десанг, «гуноҳларим кўп, қайси бирига тавба қиламан», деб жавоб беради. Бундай кимсаларга Аллоҳ таолонинг мана бу оятлари энг ҳақ эслатмадир: «(Эй Муҳаммад), турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан, ўз жонларнга жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ (ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар сураси, 53-оят).

Бошқа бир оятда:

«Ким бирон бир ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг мағфират қилгувчи ва меҳрибон эканини топар-кўрар» (Нисо сураси, 110-оят).

«(Эй Муҳаммад), бандаларимга ёлғиз Менинг Ўзимгина мағфиратли, меҳрибон эканимни, Менинг азобим энг аламли азоб эканини хабар қилинг» (Ҳижр сураси, 49-50-оятлар).

Шундай экан, эй мусулмон биродарим, тезроқ тавба қилгин, тавбани орқага сурмагин, чунки Аллоҳнинг азоби аламли ҳамда яқиндир.

Дарҳақиҳат Роббимиз айтганки: «Албатта, Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади» (Бақара сураси, 222-оят).

«Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни, Аллоҳнинг бирон-бир бало-қазосига дучор бўлмай туриб), Парвардигорингизга қайтинглар ва Унга бўqсунинглар» (Зумар сураси, 54-оят).

Islom.uz сайти маълумотлари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ашраф ҲумайсаШубҳа йўқки, биз мусулмонлар жамиятга тааллуқли ишларни ислоҳ этишда асосий маънавий кучга эгамиз. Ақли расо киши яхши англаб етадики, ҳар бир мўмин давоми...

5204 13:38 / 20.09.2017
Бир неча йил олдин меҳнат муҳожирлигида эдик. Дубайдаги дўконда молларимизни саралаб ўтирибмиз. Шу дўконда хизматчи бўлиб ишлайдиган ўттиз беш ёшлардаги ҳинд давоми...

2237 15:00 / 20.11.2021
Мусулмон инсон мусулмондан фикридаги бироз ўзгачалик, эътиқодидаги арзимас фарқлилик туфайли нафратланмайди. Шу билан унинг обрўсини тўкиб, ҳурматини оёқости давоми...

1876 11:07 / 12 январь
Илмни бировлар билан тортишиш, уларни мот қилиш учун ўрганмоқчи бўлган инсон ниятини тезда янгилаб олиши лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай давоми...

1499 19:00 / 09.12.2021