1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Садақанинг биз билмаган фойдалари

10:38 / 25 март 1179 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.    Балони даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».
Ибн Ҳиббон ривояти.


2.    Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: «...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек, хатони ўчиради», дедилар».
Термизий ривояти.


3.    Банда у билан дўзах азобидан сақланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлсада, дўзахдан сақланинг», дедилар.
Муттафақун алайҳ.


4.    Мол-дунёни асрайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молларингизни закот билан ўраб, ҳимояланглар», дедилар.
Табароний ривояти.


5.    Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморларингизни садақа билан даволанглар», дедилар.
Байҳақийнинг сунанидаги ривоят.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳижрат қилмоқчи эканини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедиларndash Ҳолингга вой давоми...

2176 09:49 / 20 январь
Бу дунёда ҳаёт кечирар эканмиз, ўзимиз учун энг суюкли инсонларни намунаибрат қилиб оламиз ва уларга ўхшашга ҳаракат қиламиз. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, биз давоми...

9619 16:44 / 30.09.2017
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Кишилар ўзаро муносабатда мулойим сўз, очиқ юзли бўлиши керак. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам, бидъатчига ҳам, суннатга давоми...

1316 09:10 / 07 январь
Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, халифа қилишни, улар учун Ўзи рози давоми...

3499 18:31 / 26.02.2018