1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Чиройли муомала ва ҳақларни билиш

09:10 / 07 январь 1338 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Кишилар ўзаро муносабатда мулойим сўз, очиқ юзли бўлиши керак. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам, бидъатчига ҳам, суннатга амал қилган мусулмонга ҳам бир хил хушмуомала қилинаверади. Чунки Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломга:
«Бас, унга (Фиръавнга) юмшоқ сўз сўзланглар!», деган (Тоҳо сураси, 44-оят). Бас, сен Мусо ва Ҳорундан афзал эмассан ва ҳар қандай фожир Фиръавндан ифлосроқ эмас. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло у икки зотга Фиръавнга мулойим гапиришни буюрди.


Иброҳим Ҳамза Омирийдан, у Талҳа ибн Умардан ривоят қилади. У: «Мен Атога: «Сизнинг олдингизга ҳар хил кишилар келади, мен ёлғизликни яхши кўраман, уларга баъзан қўпол сўзларни айтаман», дедим. У: «Бундай қилма, чунки Аллоҳ таоло «Инсонларга чиройли гапиринглар», деб буюрган». Оятдаги «инсонлар» сирасига яҳудий ва насронийлар ҳам киради. Шундай экан, энди қандай қилиб тўғри йўлдаги киши билан яхши муомала қилинмасин», деди».


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар инсонларга молларинг билан кенглик қила олмасаларинг, очиқ юз ва чиройли хулқларинг билан кенглик қилинглар», дедилар.


Умар розияллоҳу анҳу: «Ким биродари билан дўстлиги соф бўлишини хоҳласа, уни яхши кўрган исмлари билан чақирсин, унга йўлиққанида салом берсин ва мажлисни унга кенг қилсин» (яъни, ўтиришига жой берсин), дедилар.


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: «Қўпол бўлма, агар бирортада қўполлик бўлса, у ёмон одамдир», дедилар.


Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш фазилат, яхшиликдан кейин яхшилик қилиш мукофот, ёмонликдан кейин яхшилик қилиш улуғлик, ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш жабр-зулм, ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш тенглашиш, яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш маломат ва шумликдир, дейилади.


Фақиҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Киши ўзидан катта кишининг ҳаққи-ҳурматини билиши ва улуғлаши лозим. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси йигит қари кишини улуғласа, Аллоҳ уни қариганида ҳурмат қиладиган йигитга йўлиқтириб қўяди», деганлар. Лайс ибн Муслим: «Мен Талҳа ибн Мутриф билан бирга кетаётган эдим. У мендан олдин ўтди, сўнг: «Агар мендан бир кун катта эканингни билганимда, сендан олдин ўтмасдим», деди.


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким катталаримизни улуғламаса ва кичикларимизга раҳм қилмаса, у биздан эмас», деганлар.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Адолат юзасидан иш тутиш Исломнинг барча ишларида ўз аксини топган. Ҳатто ўзига нисбатан қилинган зулм учун ўч олишда ва ўзини ҳимоя қилишда ҳам адолатли иш тутиш давоми...

2046 14:00 / 14.02.2023
Милодий 851 сана 9 апрелда учинчи ҳижрий асрнинг энг машҳур фақиҳларидан бўлган Ҳотам алАсомм вафот қилди. У жуда ҳам парҳезкор ва зоҳид инсон эди. .Асомм,, яъни .кар, давоми...

1722 11:03 / 02 январь
Жунуб ҳолатда, яъни ғусл вожиб бўлган ҳолатда азон ва иқомат айтиш макруҳи тахримийдир. Агар бирор киши жунуб ҳолатда азон айтса, иккинчи маротаба азон айтиш давоми...

2434 14:00 / 03 март
ndash Қуръон аҳли Аллоҳга аҳлдир. ndash Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис молмулкдан ҳам улкандир. ndash Ҳарбир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади. ndash У давоми...

2518 11:00 / 08.03.2023