1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Офият

09:00 / 11.07.2023 977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-бидая ван-ниҳая" китобида, Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Димашқ" китобида, Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Сифатус сафва" номли китобида келтиради:
   "Абдулваҳҳоб ибн Саъид айтади:
  "Амир Ҳажжож ибн Юсуф ҳажга отланди. Макка билан Мадина орасида бир жойда тўхтаб овқатланмоқчи бўлди.  Ходимига бирга овқатланиш учун бирор киши топиб келишини айтди. Ходим тоққа чиқиб бир аъробийни кўриб қолиб деди:
- Сени амир чақираяпди, юр!
Аъробий Ҳажжожнинг олдига келди. Ҳажжож унга деди:
- Қўлларингни юв, мен билан овқатланасан!


Аъробий деди:
- Сендан кўра яхшироқ зот мени чақирган эди. Мен унга ижобат қилдим!


- Ким экан у?
- Аллоҳ таоло. Мени нафл рўзага чақирган эди. Мен рўза тутдим!
- Шундай қаттиқ иссиқда-я?!
- Бундан ҳам кўра иссиқроқ кун бор ҳали, шунга тайёргарлик учун рўза тутдим!
- Бугун мен билан овқатлан, эртага тутарсан!
- Эртагача яшашимга кафолат берсанг шундай қиламан!
- Мен бундай қила олмайман!
- Унда нега мендан ўзинг қодир бўлмаган насия нарсани мендаги аниқ ва нақд нарсага алмаштиришимни талаб қилаяпсан?
- Жуда ширин овқат эдида!
- Уни сен ёки ошпаз ширин қилгани йўқ. Уни ширин қилган нарса офият! ".

   "Уни ширин қилган нарса офият!".

   Эътибор бердингизми?
Неъматнинг қиймати уни ишлатиш қудратига боғлиқ бўлади, унга эга бўлишда эмас!


   Баъзи бойларга, неъмат соҳибларига баъзи инсонлар ҳавас билан, баъзиси эса ҳасад билан боқишади. Аслида эса ўша бой ва неъмат соҳиби маҳрум!


  Баъзи бойлар бутун бир шаҳарни тўйдирадиган таом сотиб олишга қодир. Аммо ўзидаги беморлик туфайли бир кишилик овқатни ҳам ея олмайди!


   Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ айтишича, таниқли бойлардан бири фақатгина қайнатилган кўкатлар ея олар экан. Бошқа нарса еса ўлим хавфи бор экан!


   Бунга ва бу кабиларга дунё тор кўринади. Чунки дунё уларнинг кўзи ўнгида жилваланиб туради. Аммо офият йўқлиги сабабли ундан фойдалана олишмайди!


   Қанча-қанча саройлар бор. Кишилар унақа саройда яшашни орзу қилишади. Аслида эса у саройлар гўё тириклар дафн қилинган қабрдир. Унда худди уй-рўзғор буюмлари каби унутилган аёл бор. Унда оталари фақат дунё билан, тижорат билан машғул фарзандлар бор. Ундаги ҳаёт кўринишда ҳашамат, воқеликда эса аза!


   Бундай уй худди вафот этган чиройли аёлга ўхшайди. Уни кўрган киши ухлаб ётибди деган хаёлда унга эришишни истайди. Унинг вафот этганлигини билгач, олдидан қочади!


   Бунинг сабаби, унақа уйда муҳаббат ва раҳмат йўқ.


   Агар Аллоҳдан бир нарса сўрасангиз унга қўшиб офият ҳам сўранг. Чунки офият бўлмаган неъматда қиймат йўқ!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ямандан икки киши келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида иймон келтирди. Уларнинг бири бошқасига қараганда кўпроқ ибодат қилар эди. У давоми...

2845 14:00 / 30.03.2022
Бадиий адабиёт керакми деган савол илм керакми деган саволдек мантиқсиздир. Бадиий адабиёт инсон диди ва ҳиссиётларини чархлайди. Ақлини ўстиради. Бадиий давоми...

1612 09:00 / 16 февраль
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Кишилар ўзаро муносабатда мулойим сўз, очиқ юзли бўлиши керак. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам, бидъатчига ҳам, суннатга давоми...

1331 09:10 / 07 январь
Куфа бозорини айланган ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бир сотувчининг олдида тўхтадилар Бу зирҳ совутни кимдан ва қаердан олдингиз дедилар. Бу менга давоми...

2996 09:13 / 10 февраль