1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Моида 55 оят

03:48 / 03.06.2017 3738 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Моида 55. Албатта, валийингиз фақатгина Аллоҳ, Унинг Расули ва бўйсунган ҳолларида намозни тўкис адо этиб, закот берадиган иймон келтирганлардир.

Мусулмон киши ўз валийларини – ишончли дўстларини билиб олиши лозим. Улар кимлар?

Энг аввало, Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Сўнгра Унинг Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Ва, ниҳоят, иймон келтирганлардир. Аввалги оятларда зикри келган оғзи билан иймон келтириб, қалблари иймон келтирмаганлар эмас, балки ҳақиқий мўминлардир.

Ҳақиқий мўминларни ажратиб оладиган аломатлардан бири – улар доимо Аллоҳга бўйсунган ҳолда ҳаёт кечирадилар. Яна бир улкан аломатлари – намозни қоим қилишлари, яъни турғизишларидир. «Намоз ўқидингми? – Ўқидим» даражасидаги оддий намоз эмас, балки ҳақиқий, Аллоҳ ирода қилган мақомдаги намозни қоим қиладилар. Ундай намозлар, Аллоҳ бошқа бир оятда зикр қилганидек, «фаҳш ва мункар ишлардан қайтарадиган» бўлиши керак. Агар бир одам намоз ўқиса-ю, намози уни ёмон ишлардан қайтармаса, демак, намозни қоим қилолмабди.

Валий бўлишга арзийдиган мўминларнинг сифатларидан яна бири закотни адо этишларидир. Закот молиявий ибодат бўлиб, бойларнинг иймонини синайдиган амалдир. Закотнинг бир номи садақа – тасдиқловчи ҳамдир. Кимки молу дунёга бўлган ҳирсидан ғолиб келиб, закотни чиқариб, ҳақдорга берар экан, бу иши унинг иймони ҳақиқий эканини тасдиқлайди. Ана шундай иймонлари тасдиқланган мўминларгина валийликка ярайдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар уларга қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз ва маҳрни белгилаб қўйган бўлсангиз, белгиланганнинг ярмини берасиз, магар улар афв қилсалар ёки никоҳ тугуни давоми...

3068 09:25 / 18.03.2018
Агар китоб берилганларга барча ҳужжатларни келтирсанг ҳам, сенинг қиблангга эргашмаслар. Сен ҳам уларнинг қибласига эргашувчи эмассан. Ва улар бирбирларининг давоми...

2845 16:30 / 12.12.2017
Бас, шайтон уларни ундан тойдирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва .Бирбирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача давоми...

3201 10:10 / 17.08.2017
Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш сизга ҳалол бўлмас, икковлари давоми...

4388 09:05 / 10.03.2018