1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рамазон ёки жумада оламдан ўтса...

03:53 / 03.06.2017 6121 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ҳурматли устозимиз  Ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари. Аллоҳ бунданда зиёда этсин ва мудом паноҳида асрасин. Бизнинг бахтимизга ҳамиша Омон бўлинг устоз.

Узр, қисқа қилсам. Устоз,бир суҳбатда агар инсон рамазон ёки жумада оламдан ўтса, у албатта жаннатга тушади деган гапни айтишганди. Бир одам бизда рамазонда оламдан ўтганди. Бенамоз ва жудаям ароққа муккасидан кетган, қарта ўйинда профиссионал эди. Лекин доим ғийбатни қоралар ва олдида ғийбатга йўл қўймасди. Ва шу одатини пеш қилиб арақ ичавераман дерди. Анча ёшда вафот этди. Албатта унинг қаерга бориши Аллоҳга ҳавола. Аммо шу ҳолат қурол бўлиб, айрим отахонлар масжидга ичган ҳолда боришгача боряптилар. Шу ростми? Далили йўғу, рамазон ва жума ҳурматини ҳадисдан олишармиш. Мавҳумлигича қолганди шу бизга. Илтимос, бизда китобларингизни доим топиб ўқиш имкони ҳозир муаммороқ. Биз Ўзбекистонда эмасмиз. Жавоб берсангиз Ҳазрат. ЖазаакаАллоҳу хойрун!!!

Жавоб:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Мазкур гап асоссиз. Жума ва Рамазон ҳурматидан саволи ортга сурилади, холос. Жума ва Рамазон тугаши билан қилганига яраша берилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсга карши қандай курашиш мумкин Нафс бирон нарсага даъват қилганда бу инсоннинг эхтиёжими ёки нафснинг хаддидан ошаётган эканлигини кандай фарқланадиНафсга давоми...

5338 21:17 / 27.04.2016
СаволХазрат мен университетда ўқийман. Шу йили ўқишга кирдим. Аммо 2 ойдан бери дарслар туфайли Жума намозига бора олмаяпман. Пайгамбаримиз Муҳаммад с. а. в Жума давоми...

4346 16:05 / 22.12.2017
Ассалому алайкум 22 август куни ўғил фарзандли бўлдим. Ўзим намоз ўқийман, рўза тутаман, Аллоҳдан қўрқаман, лекин диний илмим камроқ. Мен ўғлимнинг иншааллоҳ кучли давоми...

2109 07:51 / 17.10.2018
5савол .Аллоҳ ва Расулини масхара қилишнинг ҳукми,Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва давоми...

1625 17:50 / 30.12.2022