1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир

03:45 / 03.06.2017 2940 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир», дедилар».

Шарҳ: Имом Бухорий гоҳида ҳадиснинг ровийларини зикр қилмай, тўғридан-тўғри Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга етиштириб келтирадилар. Бу «таълийқ» дейилади. Ушбу ҳадис Имом Бухорийнинг таълийқларидандир.

Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги энг маҳбуб дин – шариат ҳақида сўз кетмоқда. Шунингдек, диндаги энг маҳбуб хислат ҳақида сўз кетмоқда, десак ҳам бўлади. Бу нарса ҳанифлик ва осонликдир. «Ҳанифлик» деб ботилдан ҳаққа мойил бўлишга айтилади. Албатта, бу сифат Исломда мужассам бўлгандир. Шунингдек, осонлик сифати ҳам Ислом динида мавжуддир. Қадимда Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати «ҳаниф миллат» деб аталган. Чунки у зот бутларга чўқинишдан кўра Аллоҳга ибодат қилишга мойил бўлганлар. Кейинчалик араблар хатна қилдириб, ҳаж ибодатини адо этган одамни «ҳаниф» деб атайдиган бўлишган.

Диннинг осон бўлиши эса унда тазйиқ ва тангликнинг йўқ бўлишидир. Албатта, бу ҳам фақат Ислом динида ўз аксини топган. Исломда ботилнинг турли кўринишларидан ҳаққа тамомила мойил бўлиш бордир. Ислом шариати энг осон шариатдир. Унда бандаларга танглик, қийинчилик йўқдир. Шариат ҳукмларининг барчаси фақат бандаларга осон ва улар учун манфаатли бўлишини кўзлабгина жорий қилинган. Шунинг учун Ислом шариати Аллоҳнинг ҳузуридаги энг маҳбуб шариатдир. Унга амал қилган одам ботилдан ҳаққа мойил бўлади. Бу шариатга амал қилган одам осон, енгил шариатга амал қилган бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадор ҳолида унутиб еб қўйса, рўзасини охирига етказсин. Уни Аллоҳ едирибичирибди, холос,, дедилар,.Имом Бухорий ривояти.

2933 14:26 / 20.06.2017
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Аллоҳдан ўзга илоҳи маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ. давоми...

4279 16:35 / 11.05.2017
. .6065. Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Оиша розияллоҳу анҳодан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар, давоми...

1922 11:46 / 18.11.2018
. ,. .6109. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Пойча ёки туёққа меҳмондорчиликка таклиф қилинсам ҳам, давоми...

1539 10:11 / 22.11.2018