1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 145-оят

16:30 / 12.12.2017 2844 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар китоб берилганларга барча ҳужжатларни келтирсанг ҳам, сенинг қиблангга эргашмаслар. Сен ҳам уларнинг қибласига эргашувчи эмассан. Ва улар бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сенга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, у ҳолда, албатта, сен золимлардан бўлурсан. Бақара 145. 

Ушбу ояти каримада аҳли китобларнинг табиати, феълидаги муҳим нуқта тушунтирилмоқда:

«Агар китоб берилганларга барча ҳужжатларни келтирсанг ҳам, сенинг қиблангга эргашмаслар».

Уларга ҳеч қандай ҳужжат керак эмас, уларнинг Исломга нисбатан душманликлари далил ва тушунчанинг етишмаслигидан эмас, балки билиб, тушуниб туриб қилинаётган душманликдир. «Аҳли китоблар қиблангга эргашмайдилар», – дейилишидан ҳам қибла бутун бошли дин ва миллатнинг рамзи экани кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам:

«Сен ҳам уларнинг қибласига эргашувчи эмассан», – дейилмоқда.

«Ва улар бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар» деган жумладаги «улар» «Аҳли китоб» деган умумий ном остига бирлашган яҳудий ва насронийлардир. Улар Исломга қарши душманликлари туфайли бирга туюлсалар-да, уларнинг ўзаро зиддиятлари ниҳоятда кучлидир. Табиийки, ҳақиқий қибланинг эгаси уларнинг қибласига ҳеч қачон эргашмайди.

Мусулмонлар бу ҳақиқатни яхши тушуниб олмоқлари лозим.

Яҳудийлар ҳеч қачон насронийларнинг қибласига эргашмайдилар, уларнинг ораларида доимий душманлик ҳукм суради. Шунингдек, насронийлар ҳам яҳудийларга душмандирлар. Камига, яҳудийларнинг турли фирқалари бир-бирлари билан доимий душманликдадирлар. Насронийларнинг фирқалари орасидаги ўзаро душманлик ҳақида сўз очмасак ҳам бўлади. Улардаги ҳар бир мазҳаб ўзини алоҳида дин ҳисоблайди. Шундай бўлгандан кейин, қандай қилиб улар бир-бирларининг қиблаларига эргашсинлар?!

Ҳамма нарса очиқ ва равшан. Тўғри йўлни ҳам, илмни ҳам Аллоҳнинг Ўзи берган. Шундан кейин ҳам бошқаларнинг ҳавойи нафсига эргашган одам, албатта, зулм қилган бўлади.

«Агар сенга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, у ҳолда, албатта, сен золимлардан бўлурсан», – дейилишининг боиси ҳам шу.

Хўш, нима учун аҳли китоблар Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирмаяптилар? Ёки улар у зотни танимаётганмиканлар? Йўқ!!! Ундай эмас!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара 227. .Ийло, эр кишининг ўз хотинига яқинлик қилмасликка қасам ичишидир. давоми...

2719 22:35 / 06.03.2018
Агар хотинларни уларга қўл теккизмай туриб ёки улар учун маҳрни белгиламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ йўқ. Уларни бой борича, йўқ ҳолича маъруф ила давоми...

2942 09:25 / 17.03.2018
Сўнгра, ўшандан кейин ҳам юз ўгирдингиз. Сизга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, албатта, зиён кўрганлардан бўлар эдингиз. Бақара 64. Яъни .Ўтган оятда зикр давоми...

2727 09:25 / 15.09.2017
АЪУУЗУ БИЛЛААҲИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМҚувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.Шайтон Аллоҳга исён қилиб, Одам Атога сажда қилмай, гуноҳкор давоми...

3706 18:05 / 20.03.2017