1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ислом.уз Портали ходимларига раҳмат

20:43 / 24.04.2016 2853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум. Ҳурматли бизнинг энг яхши кўрган сайтимиз бўлмиш Ислом.уз Портали ходимлари. Ҳурматли устозимиз бошчиликларида халқимизнинг диний онгини уйғотиш учун жон куйдириб қилаётган ҳар бир ишингиз учун Аллоҳ ўзи мукофот берсин. Деярли ҳар куни саволлар.ислом.уз сайтига кираман ва ўша кунги қўйилган савол-жавобларни бир чеккадан ўқиб чиқаман. Сайтнинг янги кўриниши жуда ҳам қулай ва чиройли. Энг охирги берилган саволлар сайтнинг энг юқори қисмидан пастга томон хронологик тарзда жойлашганлиги ўқувчиларга жуда қулайлик яратади. Умуман сайтга кирган одам бир кўришдаёқ барча бўлимлар (саволлар мавзусини танлаш, сайтга кириш ёки аъзо бўлиш, излаш хизмати, статистика) билан танишиши ва фойдаланиши мумкин. Мобил қурилма орқали ҳам компютер орқали кирсак ҳам бир хил маромда ишламоқда. Раҳмат Сизларга. Фақат дуо қилиш орқали манфаатимиз етиши мумкин. Ахир 20 дан ортиқ сайтларни бошқариш, созлаш, уларни юргизишнинг ўзи катта гап. Аллоҳнинг ўзи сизларга мадад ва муваффақият берсин. Айрим мухлисларнинг ноўрин танқидларига сабр қилиб, жавоб бераётганингиз учун ҳам раҳмат. Саломат бўлинглар. Шайхимизни ҳам Аллоҳ ўзи ҳифзу-ҳимоясида асрасин. Умрлари узоқ, соғ-саломат бўлсинлар. У кишидан ва сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Менга аввалроқ бир ҳожи ака .пул савдоси,яъни, биз .қора бозор, деб атайдиган, бозорларда миллий сўмимизни хорижий давоми...

3272 16:33 / 27.04.2016
САВОЛ Шайтон инсоннинг хаёлини биладими Бўлмаса у қандай қилиб инсоннинг хаёлини бузадиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймШайтон инсоннинг ҳаёлини билиши давоми...

3002 20:23 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, юртимизда чоп этилаётган Қуръони Карим китоблари сотила бошланди ва унинг нархи 31000 сўм деб белгиланди. Мен Қуръони Карим сотадиган давоми...

3943 06:10 / 09.09.2018
Бир биродарим рўза тутди, орада бир кун касал бўлиб қолди ва шу куни рўза тута олмади. Шу тута олмаган рўзаси сабаблими ёки сабабсизми Яна, иложи бўлса, рўза қайси давоми...

4163 15:59 / 24.04.2016