1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шайтон инсоннинг хаёлини биладими?

20:23 / 27.04.2016 3012 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Шайтон инсоннинг хаёлини биладими? Бўлмаса у қандай қилиб инсоннинг хаёлини бузади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Шайтон инсоннинг ҳаёлини билиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Балки, шайтоннинг иши инсонни васвасага солиш, уни йўлдан оздириш, Аллоҳ таолонинг тоатидан, ибодатидан чиқариш, гуноҳ ишларга чорлашдир. Бунинг учун инсоннинг хаёлидаги нарсани билиши ёки ҳатти-ҳаракатларидан хулоса чиқариши шарт эмас. Балки у ўз фаолиятини, иғвосини, васвасасини барча вақтда қилишга уринади. Шунинг учун доимий равишда шайтоннинг шарридан паноҳ тилаб турмоқ мўмин-мусулмон инсон учун ниҳоятда зарурдир. Шайтон чексиз билимга эга эмас, одамларнинг хаёлидаги нарсани ҳам билиб олиши зарур нарса ҳам эмас, шунинг учун биз шайтонга нисбатан бўладиган тушунчамизда уни ҳамма нарсани биладиган, ҳамма нарсани сезадиган, бир улуғвор нарса эмас, балки ёмонликка бошловчи, васваса қилувчи, йўлдан оздирувчи, гуноҳга чорловчи ниҳоятда ёмон энг ашаддий душман эканлигини тушуниб етишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҚилган савоб ишини гап чиқганда биродарларига айтса бўладими. Масалан, ҳурсандчиликдан йиғлаш мавзусида гап кетди. Мен бугун бир мўйсафитдан дуо олгандим. давоми...

3560 08:00 / 10.01.2018
СаволҚазо намозни ўқиш учун ният қилишда .аввалги қазо намозларимнинг, деб айтиш жоизми, чунки бир неча йил қазо намозларим бор.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

4491 08:30 / 10.11.2017
СаволАссалому алайкум Мен дорихонада ишлайман. Бизни дорихонамизни ёнида хусусий шифохона бор. Ушбу шифохона ходимларига бизни дорихонага ҳам дори давоми...

2548 11:20 / 07.09.2021
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайx ҳазратлари. Мен қуйидагича савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Ислом дийнида Фалсафага қандай қаралади.ЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир давоми...

3143 21:12 / 25.04.2016
Аудиолар

121511 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42998 14:35 / 11.08.2021