1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дорихонадан шифокорларга чиқариладиган фоизлар

11:20 / 07.09.2021 2538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Мен дорихонада ишлайман. Бизни дорихонамизни ёнида хусусий шифохона бор. Ушбу шифохона ходимларига бизни дорихонага ҳам дори рецептларидан чиқариб туринглар, деб илтимос қилсак, улар рецепт чиқаришимиз учун пулдан беринглар деяпти. Ёки %(фоиз) талаб қиляпти. Мен бунга қаршиман. Шеригимга агар пул берсак топган пулимизга харом аралашиб қолади (Аллоҳ асрасин) дедим. Бундай ҳолатда шариатимизда нима дейилган?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги ҳолатингизда давом этаверинг. Аллоҳ ризқингизни беради. Чунки у шифокорлар сизлардан оладиган фоизнинг ишқида нокерак дориларни ҳам ёзаверар экан. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАёл ўз эри учун қошини териши ёки сочини кестириши мумкинмиЖавобҚош териши мумкин эмас. Соч кестириши мумкин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

5321 14:29 / 03.03.2021
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳазрат Сиз .Ҳуд, ҳақидаги кинофильмни томоша қилиш мумкин эмас деб жавоб берган экансиз. Мен яқинда бир танишимдан давоми...

5597 09:20 / 22.09.2017
СаволАссалому Алайкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари1. Таровеҳ намози суннати муаккада ҳисобланадими Қатнашмаса ёки ярмида чиқиб кетса, тарки суннат бЎлиб гуноҳ иш давоми...

3972 09:05 / 02.06.2018
СаволМухтарам Шайх ҳазратлари. Мискин деб кимни айтилади, яъни мискиннинг шаръий меъзонлари борми. Бугунги замонамизда кимларни мискин десак бўлади.ЖавобШайх давоми...

8911 17:44 / 02.05.2017