1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўлганимдан кейин ҳам савоби тегиб турадими?

06:10 / 09.09.2018 3943 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Устозлар, юртимизда чоп этилаётган Қуръони Карим китоблари сотила бошланди ва унинг нархи 31000 сўм деб белгиланди. Мен Қуръони Карим сотадиган сотувчига мисол учун 100 минг сўм бериб, илтимос ака 100 донагача сотилган Қуръони Каримни 31 мингдан эмас 30 минг сўмдан сотиб мен берган 100 минг сўмни хар бирига 1000 сўмдан арзонлатиб сотсаиз деб холис Аллоҳ учун шу ишни қилсам менга ҳам савобидан тегадими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳимматингизга балли, Аллоҳ рози бўлсин. Бундай суратда сиз каби бир неча инсонлар “уйимизда Қуръон бор, нархи арзон экан, аввал уйида Қуръони йўқлар олсин, мен бойман қимматроғидан ҳам олсам бўлаверади, бир оз моддий томондан қийналиб ўзгаларни қўлидан нарса олишни ўзига эп кўрмаганлар олишсин. Ўқишни билмаганлар мен ўқишни ўргангунимча ўқишни билиб Қуръон ололмаётган олсин, мен ўргангунимча яна чиқиб қолар” деганлар бўлди. Эшитиб кўзларимизга ёш келди. Арзон олиб устига фойда қўйиб кимларгадир сотадиганлар йўқмикин деган хавфда эдик. Ишхонамизнинг низоми бор, уни ўзгартира олмаймиз. Имкониятингиз бемалол бўлса қимматроққа бўлса ҳам бозорда сотилаётганларидан олиб хоҳлаганингизча ҳадя, вақф қилишингиз мумкин.  Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволФарз намозида имомга иқтидо қилганда ҳар бир ракатларида Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиймrdquo калимасини айтаман. Бир каттароқ акамиз эшитиб қолиб, бу нарса фарз давоми...

3450 09:30 / 17.09.2017
САВОЛ Аллоҳни қанча кўп зикр қилсак шунча яхши экан. Биз, аёллар уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараёнларида ҳамд, давоми...

3227 20:10 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Масжидда хуфтон намозини кутиб ўтирамиз. Шу вақтда нафл намозини ўқисак бўладими Яъни хуфтон пайтигачаЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot давоми...

15895 08:20 / 31.07.2018
СаволҲазрат сиздан бир масалада маслаҳат сўрамоқчи эдим. Бизда ўзбекчиликда ўзидан катта ёки тенг бўлсада ҳурмат юзасидан сизлаш ўргатилган. Аллоҳни сизлаб давоми...

5815 09:10 / 26.10.2017