1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нафл намози

08:20 / 31.07.2018 15884 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Масжидда хуфтон намозини кутиб ўтирамиз. Шу вақтда нафл намозини ўқисак бўладими? Яъни хуфтон пайтигача?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 Ва алайкум ассалом!

Албатта бўлади. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб ҳам қилганлар. Вожиб бўлиб қолмаслиги учун “ким хоҳласа” сўзини қўшиб қўйганлар.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَ كُلِّ أَذَانَيْنِ صَلَاةٌ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ قَالَ فِي الثَّالِثَةِ لِمَنْ شَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Икки азоннинг орасида намоз бор», деб икки марта айтдилар. Сўнгра учинчисида: 

«Ким хоҳласа», дедилар». 

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги икки азон фарз намозга айтиладиган азон ва иқоматдир. Иккисини қўшиб, икки азон деб аташ урф бўлган. Бундан ҳар бир азондан кейин ва иқоматдан олдин икки ракъат қўшимча намоз ўқиб олиш яхшилиги келиб чиқади.

Аммо ўша амрдан кейин «ким хоҳласа», деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан истисно қилиниши бу ишни таъкид қилинмаган суннат намоз ҳолига айлантиргандир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда куёвимиз улфатчиликдан маст ҳолда келиб, жаҳл орқасида қизимизни талоқ қўйибди. Баъзилар маст одамнинг талоғи инобатга ўтмайди, деса, бошқалари бундай давоми...

3961 15:44 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум Замонавий айрим аёлларга .Авратингни ёп, деса, .аввало Аллоҳ кўнгилда бўлсин. Ҳижобдагиларни кўряпмиз, дейишади. Буни нотўғри қилаётганини давоми...

2942 21:00 / 16.11.2022
САВОЛ 2. Жунуб ҳолатида бола уйғониб қолса, эмизиш мумкинми ёки фақат ғусл олгач эмизиладими3. Ўзим олий маълумотли ҳисобчиман. 2003 йилда штат қисқаргани сабабли давоми...

2673 20:10 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Менга аввалроқ бир ҳожи ака .пул савдоси,яъни, биз .қора бозор, деб атайдиган, бозорларда миллий сўмимизни хорижий давоми...

3271 16:33 / 27.04.2016