1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Замонавий аёллар

21:00 / 16.11.2022 2943 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Замонавий айрим аёлларга «Авратингни ёп!» деса, «аввало Аллоҳ кўнгилда бўлсин. Ҳижобдагиларни кўряпмиз» дейишади. Буни нотўғри қилаётганини тушунтира олмадим.

Жавоб:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам ўранинг ва ўранганлар қилаётган ёмон ишларни қилманг. Сиз у аёллар учун эмас Аллоҳ таоло буюргани учун ўранинг деб айтинг. Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ўзларининг бир маъвизаларида бир бой оиланинг бошидан кечирган воқеъасини айтиб берганлар. У хонадон соҳибининг ўзи бу ишни зикр қилган. Бир қизим бўлар эди. Бой бўлганимиз учун ҳамма хоҳиш истакларини бажарардим. Замонавий мактабга ўқишга бердим, ўранмади, диний таълим олмади, дугоналари каби очиқ-сочиқ ҳаёт кечиришни ўрганди. 20 ёшга етганида вафот топди. Бир куни туш кўриб қолдим, тушимда қизимнинг боши жуда катта бўлиб шишган, бирорта ҳам сочи йўқ эди. Лаблари шилиб олинган тирноқлари эса суғириб ташланган эди. Қаттиқ азоб тортаётгани аянчли ҳолатидан маълум эди. Ўзимни қўярга жой топа олмай нега бундай бўлганини сўрадим.

Қизим: «Вафот топишим билан жасадим жуда катта ҳолга келди. Сочимнинг толалари дарахтнинг шохлари каби катталашди. Азоб берувчи фаришта ёнимга келиб Аллоҳ сенга бу сочларни беркитишга буюрганди сен эса уни ҳаммага кўз-кўз қилдинг деб битталаб юла бошлади. Ҳар бир толаси юлинганида чеккан азобимни билсангиз эди. Бир бор ўлиб яна тирилгандек бўлардим. Лабларимга қараб сен бу лабларга Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни чаплар эдинг деб, лабларимнинг терисини шилиб олди. Тирноқларимга қараб бу қўйган лакларинг ғуслда покланишдан сени қайтарганди деб, лакларни кўчиришга тушди. Шу билан тирноқларимни битталаб суғириб олди» деди. Аллоҳ қайтарган ишни арзимас деб билманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрларидан бўлмиш ҳурматли Устоз Аллоҳ таоло динга қўшаётган бебаҳо хизматларингизни Ўзи кўплаб ажрлар билан давоми...

5578 21:08 / 24.04.2016
Бир биродарим билан гаплашаётганда Аллоҳ йўлида қийналаётганлари ҳақида гап кетиб қолди. Мен Аллоҳ йўлида қийналаётганларга ҳавас қиламан, чунки охиратда ажри давоми...

2736 16:04 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ароқни даво учун танага суртиш жоизмиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Жоиз эмас. Валлоҳу аълам

5003 06:10 / 18.09.2018
СаволАссалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми давоми...

15986 23:53 / 10.05.2017