1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

11 ёшли Юсуф Шоҳ ақл бобида Ҳокинг ва Эйнштейнни ортда қолдирди

17:31 / 16.11.2022 1763 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида яшовчи 11 ёшли мусулмон ўсмир Юсуф Шоҳ 18 ёшгача бўлган эркакларга мўлжалланган IQ-тестида энг юқори балл тўплади. У бу қобилияти билан кўпчиликнинг эътиборига тушди. Икки машҳур физик олимлари Алберт Эйнштейн ва Стивен Хокингни ортда қолдириб IQ-тести кўрсаткичи бўйича 162 баллни қўлга киритди.

Ҳозирда олтинчи синфда ўқиётган 11 ёшли Юсуф Шоҳнинг дўстлари доимо унинг жуда ақлли, зукко эканини айтишган. Бир куни Юсуф Шоҳ бу ҳақиқатми ёки йўқлигини текширишга қарор қилади. У интеллектуал қобилиятини баҳолаш учун IQ-тестини топширади ва 162 баллни тўплайди. Бундай кўрсаткичга дунёнинг 1 фоиз аҳолиси эришган холос.

Mensa — дунёдаги энг юқори IQга эга бўлган уюшма ҳисобланади. Унинг бош қароргоҳи Кайторп — Англиянинг Линкольншир штатининг Жанубий Кестевенда жойлашган. Ушбу ташкилотга фақат 98 ёки ундан юқори балл тўплаганлар қатнашиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Стивен Хокинг IQ-тести бўйича 160 баллга эга бўлган ва ҳеч қачон расман тестдан ўтмаган. Худди шундай баллни Алберт Эйнштейн ҳам қўлга киритган дейилади.

Юсуф ўзининг ютуғини ота-онаси ва акалари билан «Nando‘s» ресторанида нишонлади. Унинг онаси Сана ўғлининг ютуқларидан жуда фахрланишини айтди, лекин отаси барибир ундан ақллироқ экани ҳақида ҳазил қилди.

«Биз хурсандмиз, лекин содир бўлган воқеага хотиржам муносабатда бўлдик. Мен ўғлимга: «Агар сенда истеъдод бўлса, бунинг ўзи етарли эмас. Қаттиқ меҳнат ҳам қилиш керак», деб доим айтаман», деди у.

Отаси Ирфоннинг сўзларига кўра, имтиҳон топширишдан аввал Юсуф алоҳида тайёргарлик қилмаган.

Юсуф келажакда математика фанини дунёнинг энг машҳур университетлари Оксфорд ва Кембрижда ўқишни орзу қилади. Бунинг учун у мунтазам равишда мияни машқ қилдиради. Жумладан, бўш вақтларида мисол ишлайди, Судоку ёки Рубик кубигини йиғишни афзал кўради.





Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга уюштирилган ҳужумлар дунё ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Икки масжидга давоми...

2151 16:00 / 15.03.2019
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Германияда ёш мусулмон бир одамни қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилган эди. Ўшанда 17 ёшли Мустафо Алптуғ Сузен метро рейсларига тушиб давоми...

2274 17:10 / 19.06.2019
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси .Nasyrul Quran, маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб давоми...

1061 15:13 / 08.07.2023
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳар вакиллигининг бош мутахассиси, Олмазор тумани .Тўлқин Акром ўғли, жоме масжидининг имом давоми...

1067 10:22 / 29.09.2020
Аудиолар

121315 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42823 14:35 / 11.08.2021