1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл киши ҳайвон ва паррандаларни сўйиши жоизми?

20:42 / 24.04.2016 4326 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эркаклар уйда бўлмаса, аёл киши хўроз, товуқларни сўйса, бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг чўри қизи бор бўлиб, Салъ тоғида қўй боқар эди. Бас, бир қўй оғир ҳолга тушиб қолди. Қиз уни кўриб, тош билан сўйди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган эди, у зот: «Уни еяверинглар», – дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Демак, аёл кишининг ҳайвон сўйиши жоиз экан. Тош билан сўйиш ҳам жоиз экан.

Фиқҳий матнларда бу борада қуйидагилар бор:

Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар у, аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо, аҳли китоб бўлмаган, муртад ва «бисмиллаҳ»ни қасдан тарк қилувчи сўйса, бўлмайди.

Сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун, аввало, «сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт». 

Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлишига «Моида» сурасидаги қуйидаги оят далил бўлади:

«Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» (5-оят).

Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши эса ҳаромдир.

Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларнинг сўйиши ҳам ҳалол.

Исломда аёл кишини аёлликка мос бўлмаган ишга таклиф қилиш яхши ҳисобланмайди. Одатда, ҳайвонларни сўйиш аёлларнинг латофатларига зид иш бўлгани учун, эҳтиром юзасидан аёлларни сўйиш ишларига таклиф қилинмаган.

Шундай бўлса-да, аёл кишининг сўйган сўйиши, агар аёл ҳайз кўрган ҳолда бўлса ҳам, ҳалол ҳисобланади. Аммо, сўювчи эркак киши бўлиши мустаҳаб. Чунки, у аёл кишидан кўра сўйишга доир ишларга муносиброқ, яроқлироқдир. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Мани бир оёғим яхши букилмайди. Намоз ўқигани масжидларга борганимда намоз вақти бошимни жойнамозга қўйганимда ҳалиги чап оёғим орқамдаги давоми...

4211 09:25 / 04.05.2018
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

3029 21:20 / 24.04.2016
Барча ўзбек хонадонларида таомдан кейин дуолар ўқилиб, юзга фотиҳа тортилади. Исломда айни шу дуонинг аҳамияти қандай Овқатланишдан сўнг ўқиладиган махсус давоми...

31077 18:36 / 24.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳозирги кунда дунёда тарқалаётган ваҳимали хабарларнинг бирида Каззоб Дажжол ҳақидагиси эн кўп тарқалганларидан экан давоми...

9130 20:50 / 24.04.2016