1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бировнинг ҳақини еб қўйган, кейин уни адо этмоқчи бўлган одам нима қил

20:42 / 24.04.2016 2646 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим:

1. Мен олдинги собиқ совет тузумида армия сафида хизмат қилган вақтимда бир рус боланинг пулини ўғирлаб олган эдим. Ҳозирги кунда бу ишимнинг катта гуноҳлигини билиб, пулни қайтиб берай десам, у боланинг турар жойини билмайман.

2. Вақт ўтиб, давлат корхонасида омборчи бўлиб ишладим. У ерда ҳам ҳар хил маҳсулотларнинг граммидан уриб орттириб пул топдим.

Афсуски, қилган ишларим гуноҳ, нотўғри ишлар экан. Ҳозир, алҳамдулиллаҳ, ишларим яхши, ҳунарим орқасидан тирикчилик қиляпман. Албатта, бунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар ва шукроналар бўлсин. Лекин, олдинги қилган катта гуноҳларимни қандоқ ювсам бўлади? Бирор муҳтож одамга ҳозирги кунга ҳисоб қилиб беришим керакми? Жавобингиз учун раҳмат.


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бировнинг ҳақи ҳеч қачон бошқага мулк бўлмайди. Шу боис, ўғирлик, тарозидан уриш ва бошқа шу каби ношаръий йўллар билан ўзлаштирилган мол-мулк аввало ўз эгасига қайтарилиши керак. Агар, сиз айтгандек, бунинг иложи бўлмаса, ўша қийматдаги маблағни камбағал, бева-бечора кишиларга бериб юборилади. Мабодо, ўша ҳақни эгаси сўраб келса, тушунтирилади, агар кўнмаса, тўлаб берилади.

Қилган ишингизга тавба қилинг, надомат чекинг, қайта қилмасликка аҳд қилинг ва олган нарсангиз миқдорида камбағалларга хайру эҳсон қилинг. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Саволим шундан иборатки, биз яшайдиган тарафларда бирор бир нарсага ёки инсонга кўз текканда, агарда ўша кўзи теккан инсонни кимлигини давоми...

4888 10:09 / 21.06.2018
Ассалому алайкум Жовобларингизни мунтазам ўқиб тураман. 4511саволга жавобда, Абдуллоҳ Ибн Ханзала фаришталар ғусл қилдирган зот дейилган экан. Шу тўғрисида қайси давоми...

2049 09:39 / 22.03.2019
САВОЛ Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари Қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ улкан ажрлар адо этсин. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. давоми...

3419 20:08 / 27.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишларингизга ривож берсин Мен авваллари Аллоҳга шукр намозни жуда хушъу хузуъ билан ўқир эдим. Нимадир давоми...

6184 15:32 / 24.04.2016