1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Спирт қўшиб тайёрланадиган атирлар, дезодарантлар, ва шунга ўхшаш нарсаларнинг ҳукми

20:08 / 27.04.2016 3423 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ улкан ажрлар адо этсин. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Суннатга мувофиқ хушбўйланиб юраман, деган одам қандай воситалардан фойдаланиши керак? Спирт қўшиб тайёрланадиган атирлар, дезодарантлар, ва шунга ўхшаш нарсаларнинг ҳукми қандай? Уларни ишлатса ва сотса жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Ҳурмат билан мухлисингиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Иложи борича хушбўй нарсаларни ишлатиш пайидан бўлиш лозим. Уламолар, жумладан, замондош уламолар хушбўй нарсаларни тутиб туриш учун қўшилган спирти бор бўлса, ишлатиш жоиз, дейишган. Эътиборингизга Қувайтдаги «Тиббий илмлар исломий муассасаси» ўтказган илмий анжуман қабул қилган қарордан иқтибос келтирамиз:
«Тиббий маънода ва тиббий ниятда тайёрлаб қўйилган спиртларни ҳиди яхши бўладиган атирлар учун ишлатса бўлади. Чунки бу ердаги баъзи бир атирга қўшиладиган моддалар фақат ана ўша спирт билангина эриши мумкин.
Шунингдек, баъзи бир кремларга ҳам мана шу нарса ишлатилади. Бу ҳалиги ичиладиган, маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган хамр–ароқ ҳукмига кирмайди. Аммо алкогол нарса маст қилувчи модда бўлгани учун уни ичмоқ, тановул қилмоқ мутлақо ҳаромдир».
Ишлатиш жоиз бўлган нарсани сотиш ҳам жоиз бўлади. Бу маънода фатволар жуда кўп. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга нима деб савол беришимни ҳам билмаяпман. Оилалиман, икки нафар фарзандим бор. Мен меҳнат сафари билан бошқа давоми...

3965 21:11 / 22.04.2016
Агар эр хотинига .кўзимга кўринма, уйингга кетгин, деб ҳайдаса, бу талоққа кирадимиАлбатта эрхотин иттифоқ бўлиб яшашлари, бирбирини хайдашлари, сўкишлари исломий давоми...

3107 15:09 / 26.04.2016
Кўпчилик мусулмонларга маълумки, ўтган йил Рамазон ойининг 29кунида Саудия Арабистонида тўсатдан .Ҳайит, деб эълон қилинди. Баъзи мўминмусулмонлар бу гапни эшитиб давоми...

3048 16:02 / 24.04.2016
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳАллоҳ йўлида ва Ислом динининг ҳақлигини қалбимизда ва биродарларимиз дилида кучайтириш ниятида муҳим саволимни давоми...

3839 16:10 / 27.04.2016