1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аслида закалат Исломда борми?

20:09 / 27.04.2016 3644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Кўпчилик тез-тез бизда рус тилидан олинган ва «закалат» деб аталган нарса ҳақида сўраб туради. Аслида закалат Исломда борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аслида ўша «закалат» бизнинг тилимизда байъбоши деб номланади. Яъни, савдонинг аввалида–бошида бериладиган нарса.
Араб тилида бу нарса «урбун» ёки «урбон» ибораларидан бири билан ифода қилинади. Бу ҳақда Қувайт давлати Вақф ва Исломий ишлари вазирлиги томонидан нашр этилган «Фиқҳ мавсуъаси» китобида жумладан қуйидагилар ёзилган:
«Фиқҳ истилоҳида «урбун» савдо молини сотиб олган шахс сотувчига савдо молини сотиб олса, баҳога қўшиш, сотиб олмаса сотувчига қолиб кетиш шарти ила бир дирҳам ёки ундан кўпни беришидир.
Фақиҳлар бу каби савдо ҳақида ихтилоф қилганлар: уларнинг жумҳури–ҳанафийлар, моликийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлардан Абул Хаттоб уни тўғримас деб биладилар. Бу қавл Ибн Аббос ва Ҳа-сандан ҳам ривоят қилинган.
Чунки Амр ибн Шуъайб, отаси ва бобосидан қилинган ривоятда «Набий алайҳис-салом урбондан қайтардилар» дейилган.
Чунки бу иш одамлар молини ботилдан ейиш жумласига киради. Унда ноаниқлик бор. Унда икки фосид шарт бор: урбунга ҳибани шарт қилиш ва рози бўлмаса сотилган нарсани қайтариб бериш шарти.
Яна бунда сотувчига эвазсиз нарса бериш шарти ҳам бор.
Агар харидор сотувчига бир дирҳам бериб, бу нарсани мендан бошқага сотма, агар мен уни сендан сотиб олмасам, ушбу дирҳам сеники бўлади деса:
- Агар уни кейин баҳолашиб сотиб олса ва мазкур дирҳамни баҳога қўшса дуруст бўлади. Чунки бу савдо бузувчи шартдан холи бўлди.
- Агар харидор молни сотиб олмайдиган бўлса, сотувчи дирҳамни олиши дуруст эмас. Чунки уни эвазсиз олган бўлади».
Келтирилган матнлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, савдо пайтида байъбоши(закалат) бериш тўғри эмас. Унинг ўрнига ёзма ёки оғзаки шартнома қилиш керак бўлади.
Мабодо байъбоши бериш йўлга қўйилган бўлса, нотўғри иш қўшилган ҳолда савдо бўлаверади. Аммо харидор айниб қолган тақдирда сотувчи байъбошини қайтариб бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Аллоҳ ишларингизга файзу барокот берсин. Мени саволим шундан иборатки болларимга кинна солишда домла чақириб уйга олиб келиш авзалроқми давоми...

7559 09:15 / 15.12.2017
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, баъзи инсонлар вафот этиш вақтида руҳим ҳар доим сeн билан бўлади ёки шунга ўхшаш гап айтишади. Бу гап қанчалик тўғри давоми...

14280 08:15 / 28.07.2018
СаволСафардалигимиз туфайли, ахли аёлимиз ва оиламиз Ватанимизда булганлиги сабабли, Рамазон ойида сахарликка туриш, сахарлик килиш имконсиз булиб колади. давоми...

4609 09:05 / 24.05.2018
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот давоми...

7405 21:14 / 22.04.2016