1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Тортишувни қўй. Унинг фойдаси йўқ

14:00 / 13.12.2022 1360 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абид Дунё ўзининг «Ас-сомт» китобида келтиради:
«Мужоҳид ибн Жабр айтади: «Менинг Қурайш қабиласидан бир дўстим бор эди. Бир куни унга дедим:
- Кел бир-биримиз ҳақимиздаги фикримизни алмашамиз! Қани кўрайликчи, мен ҳақимда сенинг фикринг қандай, сен ҳақингда менинг фикрим қанақа!
Дўстим деди:
- Ундай қилмайлик, дўстлик ўз ҳолича тураверсин!
Қурайшлик дўстим бу гапи билан мендан ғолиб бўлди!»
Баҳс ва тортишувлар икки хил бўлади:
1. Мақтовли тортишув.
2. Ёмонланган тортишув.
Мақтовли тортишувда ҳақ равшанлашади. Набийларнинг даъватдаги одатлари шу.
Аллоҳ таоло айтади:
«Улар дейишди: «Эй Нуҳ! Сен биз билан тортишдинг. Жуда кўп тортишдинг!»
Набийлардан кейин солиҳларнинг ҳам одатлари шу. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу хаворижлар билан қилган мунозарасидан сўнг уч мингта хавориж тавба қилган.
Ҳали-ҳамон бузуқ қалб эгалари ва ҳавои-нафсига қул бўлганлар турли шубҳалар тарқатиш билан оворалар. Уларга қарши бу динимиз тобеларидан бўлмиш холис уламолар, мутахассислар раддия беришяпти. Бу буюк чегарадир. Уни қўриқлаш лозим. Бу ақида масаласидир. Уни покиза сақлаш лозим!
Энди ёмонланган тортишувга келсак, бу ақл мушакларига қарши бўлган, маърифатни айбли қиладиган тортишувдир.
Мана шу каби тортишувлар сабаб лайлатул қадрнинг қайси кечасида бўлиши ихтилофли бўлиб қолди.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечасини қайси кечада бўлишини айтгани чиқдилар. Ўшанда икки мусулмоннинг хусуматлашиб турганини кўриб қолдилар. Сўнгра дедилар:
«Сизнинг олдингизга қадр кечасини айтгани чиққан эдим. Фалончи билан фалончи хусуматлашиб турган экан. Ёдимдан кўтарилиб кетди. Уни йигирма тўққизинчи, йигирма еттинчи, йигирма бешинчи кечалардан қидиринглар!»
Ҳар бир умматнинг солиҳлари ўз халқини беҳуда тортишув ва баҳслардан қайтарар эди.
Сулаймон алайҳиссалом ўғлига шундай деган эди:
«Тортишувни қўй. Унинг фойдаси йўқ. У биродарлар ўртасида адоват қўзғатади!»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
«Тортишувда давом этишинг сенинг гуноҳкор эканлигингга кифоя қилади!»
Имом Авзоъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилса уларни тортишувларга ташлаб қўйиб, амалдан ман қилиб қўяди!»
Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Ҳусайн сўрашди:
- Тортишувчи киши ҳақида нима дейсиз?
 Абдуллоҳ деди:
- У эски дўстликни бузади, мустаҳкам тугунларни ечади, энг камида жанжалга сабаб бўлади. Жанжал эса ажралиб кетиш сабабларининг энг кучлисидир!»
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Динда тортишув қалбни қотириб, гина-кудуратлар пайдо қилади!»
Бир мақол бор эди:
Икки тоифа билан тортишма:
1. Ақлли инсон билан.
2. Аҳмоқ инсон билан.
Ақлли киши сени енгади. Аҳмоқ эса сенга азият беради!»


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Ғазолий раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ, Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ, Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ ва Абул Ҳасан Надвий раҳимаҳуллоҳ давоми...

1210 13:04 / 07.12.2023
Гоҳида У Зот сенга тоат эшигини очади ва қабул эшигини очмайди. Гоҳида сенга гуноҳни тақдир қилади ва у У Зотга етишишга сабаб бўлади.Ушбу ҳикматда Ибн Атоуллоҳ давоми...

6459 16:21 / 29.04.2018
Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 80оятида шундай деб марҳамат қилган .Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам барибир. Агар улар учун давоми...

1418 09:00 / 29.10.2023
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан Жаноб Усмонхон Алимов,Бизларни йўқдан бор қилган, Ислом дини билан азиз этган, раҳмшафқат туйғуларимизни жунбушга келтирган, давоми...

3651 12:02 / 20.08.2018