1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Оят нозил бўлгач...

09:00 / 29.10.2023 1422 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 80-оятида шундай деб марҳамат қилган:


اسْتَغْفِرْ لَهُمْ أَوْ لاَ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ إِن تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةً فَلَن يَغْفِرَ اللّهُ لَهُمْ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ


«Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам (барибир). Агар улар учун етмиш марта истиғфор айтсанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу уларнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас».


Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадаги мунофиқларнинг каттаси бўлган Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг жанозасига боришдан ўзларини тўсган ҳазрати Умарга:
«Менга ихтиёр берилди. Бас, мен истиғфор айтишни танладим. Агар унинг ҳаққига етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтсам-у, Роббим уни кечиришини билганимда, кўпроқ истиғфор айтган бўлардим» дедилар.


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Убай ибн Сулулнинг жанозасини ўқиб, унинг қабри тепасида истиғфор айтиб турганлар. Кейин у ердан қайтганларидан сўнг Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга:


وَلاَ تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَداً وَلاَ تَقُمْ عَلَىَ قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُواْ وَهُمْ فَاسِقُونَ


«Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар». (Чунки, жаноза намозини ўқиш, бировнинг қабри устида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак.Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмаслар.) (Тавба сураси, 84-оят).


Шу оятдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охиригача бирорта мунофиқнинг жанозасига бормадилар, қабри тепасида турмадилар ва улар учун истиғфор айтмадилар.


Аллоҳ таоло бизни мунофиқликдан асраб, ихлосимизни зиёда этсин!
 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари томонидан ҳаёт тарзи яхши томонга ўзгаришини истаганлар учун тайёрланган 40 кунлик вазифа Кунда давоми...

2747 09:00 / 20.01.2023
Кўпчилигимиз Қуръони Каримдаги бу улуғ оятни ўқиганмиз, эшитганмиз. Аммо бу оятнинг маъноси борасида тафаккур, тадаббур қиладиганлар озчиликни ташкил қилади, давоми...

1698 11:00 / 06.01.2023
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом таълимотлари барча соҳада мукаммал ва гўзал тарзда тақдим этилгандир. Бу нарса кексаларни эъзозлаш бобида ҳам яққол давоми...

3784 21:50 / 08.05.2018
Имом, шайх, Абул Вафо ибн Ақийл Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ 431 ҳижрий санада туғилиб, 513 ҳижрий санада вафот этган. У Исломда машҳур дунёнинг фозилларидан ва Одам давоми...

1759 17:00 / 14.12.2021