1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Дунёқарашингиз қандай?

13:04 / 07.12.2023 1219 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Ғазолий раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ, Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ, Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ ва Абул Ҳасан Надвий раҳимаҳуллоҳ каби аллома ва мутафаккирларнинг асарларини ўқир экансиз, диний дунёқарашингиз, маънавий уфқларингиз кенгаяди. Мўътадиллашасиз, таассуб, маҳдудлик ва кескинлик торлигидан бағрикенглик ва васатийлик кенгликларига қадам қўясиз. Зеро, Ислом аслида олийжаноблик, мўътадиллик динидир. Ислом учун фойда келтиряпман деб аслида зарар келтирувчи тор фикрли жоҳиллардан бўлиб қолишдан сақланишда ҳам мазкур шахсларнинг асарлари фойда беради. Бу асарларнинг яна бир фойдали жиҳати шундаки, уларни мутолаа қилиш давомида араб тилини ҳам ўрганасиз. Мақсад эшитувчига яхши етиб бориш учун ишлатилган мақол, матал ва ибораларга дуч келиб, уларнинг мағзини чақишга ҳаракат қиласиз. Замонавий араб тилининг балоғатидан завқ оласиз. Араб тили маъноси кўринишидан фарқ қилувчи ибораларга тўла бўлган тилдир. Уларни сўзма-сўз тушунишга ҳаракат қилсангиз гапирувчининг мақсадини англай олмайсиз. Буларни билиш учун эса фақат илмий, фиқҳий китоблардан эмас, балки зикр этилган турдаги асарларга ҳам назар солиб туриш керак. Иштибоҳли иборалар устида бош қотириб, муаллиф нима демоқчи бўлаётганини англашга ҳаракат қилиш, шунингдек, мазкур иборалар нима учун ишлатилиши борасида маълумот қидириб, билимдонлардан сўраб ўрганиш ҳам ғоят муҳим ва фойдали машғулотдир. Фиқҳий китобларнинг ўзини ўқиб, араб тилини биламан деб ўйлаган одам янглишади. Фиқҳий матнлар сўзлари арабча бўлса ҳам услуб махсус йўналишда бўлади. Зеро, булар илмий асардир. Илмий асарлар эса араб тилининг адабий завқини беришга мўлжалланмайди. Шундай экан, илм йўлидаги инсон учун фиқҳ, ақоид, улумул Қуръон, улумул ҳадис каби исломий фанларни ўрганиш билан бир қаторда мутафаккирлар асарларини ҳам мутолаа қилиш фойдадан холи эмас.


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар азонниг овози бир маҳалладан иккинчи маҳаллагача етиб бормаса, унда ҳар бир маҳалла аҳли учун алоҳидаалоҳида айтишлари суннати муаккададир. .Раддул давоми...

1404 09:00 / 30.06.2023
1. 60 сония давомида истиғфор айтиш.Агар 60 сония ичида тинимсиз .Астағфируллоҳ, Аллоҳдан мағфират тилайман десангиз, икки юз марта истиғфорга етишингиз мумкин.2. давоми...

3101 19:00 / 07.12.2021
Ибн Абид Дунё ўзининг .Ассомт, китобида келтиради.Мужоҳид ибн Жабр айтади .Менинг Қурайш қабиласидан бир дўстим бор эди. Бир куни унга дедим Кел бирбиримиз давоми...

1370 14:00 / 13.12.2022
40 кунлик намоз қалбни қандай ҳолатга келтирадиҚизлардан бири айтади .Мен ўн иккинчи синфда таҳсил олар эдим. Бир куни онам менга .Рамазонга 15 кун қолди. Сен у ой давоми...

2318 09:00 / 05.10.2021