1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дунёда ота-онасини мусулмонларчалик ҳурмат қиладиган миллат бўлмаган

15:14 / 13.12.2022 1587 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёда ота-онасини мусулмонларчалик ҳурмат қиладиган миллат бўлмаган
Немис шарҳловчиси Қатарда ўтаётган ЖЧ-2022 да марокашлик футболчилар ўйиндан сўнг ўз оналарини қучоқлаб ўпгани, ҳар бир ўйиндан кейин сажда қилишларига эътибор қаратди. 
«Биз ғарб жамиятимизда қалин оилавий ришталарни ортиқ кўрмай қўйдик. Оила концепцияси йўқ бўлиб кетмоқда, биз футболдан кейин моделлар ёки дугоналарини ўпаётган футболчиларни кўрамиз, ваҳоланки, ўша лаҳзада баъзи футболчиларнинг ота-оналари қариялар уйида бўлади.
Марокашнинг ғалабаларида оила-аъзоларининг маънавий қўллаб-қувватлашлари муҳим роль ўйнади, биз эса бу ерга ЛГБТни қўллаш учун келиб, оғзимизни кафтимиз билан ёпдик.
Биз уларни (марокашликларни) футбол ўйнашга ўргатдик, улар биздан ҳам ўзиб кетишди, энди улардан этика ва оилавий қадриятларни ўрганишимиз керак. Шунда қачондир бизнинг ўйинчиларимиз ҳам ота-онасининг пешонасидан ўпаётганига гувоҳ бўлармиз», - дея ёзади немис шарҳловчиси.
Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилиш борасида шундай марҳамат қилган: 
وَاعْبُدُواْ اللّهَ وَلاَ تُشْرِكُواْ بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالاً فَخُورًا
«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, яқин қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ димоғдор ва мақтанчоқ кимсани суймас» (Нисо сураси, 36-оят).
Исломда ота-онага яхшилик қилиш катта иш, эътиборга молик амал экани ҳаммага маълум. Ҳар бир инсоннинг дунёга келишига сабаб бўлган бу улуғ зотларнинг ўз фарзандларидаги ҳақлари, фарзандларнинг ота-она олдидаги бурчлари ҳақида Қуръони Каримда ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган таълимотлардек олиймақом таълимотлар инсоният тарихида ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафада кўрилмаган!
Дунёда мусулмонларчалик ота-онасини ҳурмат қиладиган халқ, миллат ҳам бўлмаган! Ушбу оятда ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзининг тавҳидидан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилишга буюрмоқда.
Бошқа бир оятда:
وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حُسْنًا وَإِن جَاهَدَاكَ لِتُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
«Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик. Агар улар сенинг ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун ижтиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма. Қайтишларингиз Менгадир. Бас, сизларга қилган нарсаларингизнинг хабарини берурман» (Анкабут сураси 8-оят).
Демак, ота-она номига сазовор бўлган шахс борки, динимизда улар эҳтиромга лойиқ зотлар сифатида қадрланади. Ота-онани рози қилиш бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат ва фақат яхшиликка сабаб бўлишини унутмаслик лозим.
Аллоҳ таоло барчаларимизга ота-оналаримизни рози қилиб, Ўзининг розилигига эришмоғимизни насиб қилсин!
Фойдаланилган манбалар:
«Тафсири Ҳилол» китоби
Muslim.uz сайти
Tribuna.uz телеграм канали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маййитга жаноза ўқиш ва уни дафн этиш пайтида, айниқса, лаҳад оғзи ёпилаётган пайтда кишини қўрқув қамраб олади. Одамлар маййитни тезроқ дафн этишга давоми...

3549 15:01 / 10.02.2022
Кўпчиликнинг ҳаётида кузатиладиган ҳодиса кўчада кетаётганингизда нотаниш инсон сизга илиқ салом берса, унга тараддудланиб алик қайтарасизда, кейин .қизиқ уни давоми...

3702 11:00 / 29.06.2021
1. Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг...Нуҳ алайҳиcсалом ҳам ўғилларига 950 йил насиҳат қилди..Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у .Эй қавмим, Аллоҳга ибодат давоми...

2437 17:00 / 19.02.2022
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу чап қўлида овқат еяётган кишини кўриб .Ўнг қўлингда егин,, деди.У киши .Униси машғул, банд,, деди.Умар розияллоҳу анҳу .Уни нима давоми...

1746 11:00 / 01.05.2023